Туп туман суди 16 ёшдаги ногиронлиги бор қизни зўрлаган шахсни 11 йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда 10-февралда ҳуқуқ ҳимоячиси Камил Рузиев твиттер саҳифасида ёзди.
Маълумотда айбланувчи Иссиқкўл вилоят ички ишлар бошқармасида ишлаган ходимнинг отаси экани таъкидланган.
Рузиевнинг айтишича, ДНК-анализининг йўқлиги сабаб ҳамда гумонланувчи милиция ходимининг отаси бўлгани сабаб иш қўзғаш осон бўлмаган.
Бунга қадар Рузиев Туп туман милициясининг ходимлари жабрланувчининг опасига «босим кўрсатаётганини» айтган. Бироқ вилоят милицияси адвокатнинг сўзларини инкор қилган.
16 ёшдаги қизнинг зўрланиши
Иссиқкўл вилоятининг Туп туманида ногиронлиги бўлган 16 ёшли қизнинг зўрлангани шу йилнинг апрель ойида маълум бўлган.
16 ёшдаги ҳомиладор бўлиб қолган қиз ҳақида маълумот туман ИИБга 1 апрель куни келиб тушган. Мазкур факт «Исталмаган ҳомиладорликка олиб келган зўрлаш» моддаси билан қайд этилиб, жиноят иши қўзғатилган. Иссиқкўл вилоят ИИБ бошлиғи ушбу ҳолатни шахсан назоратга олган.
5-апрелда шифокорлар қизга шошилинч турда кесарево йўли билан операция қилиниб, аммо болани сақлаб қолиш имкони бўлмаган.