Ўзган: «Женго»нинг уюшган жиноий гуруҳининг аъзолари одам ўғирлашда гумонланиб қўлга олинди

147

Ўш вилоятининг Ўзган туманида «Женго» лақаби билан танилган криминал авторитет Қадир Досоновнинг уюшган жиноий гуруҳининг аъзолари одам ўғирлашда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда 10-февралда «Клооп»га МХДҚдан билдиришди. 

Маълумотга кўра, қўлга олинганлардан бири 2021-йили «Одам ўғирлаш» моддаси бўйича махсус хизматнинг Баткен вилояти бўйича бошқармаси тарафидан қидирувга берилган. 

Сурат: МХДҚ

Ҳозирда улар Баткен туманининг вақтинча сақлаш жойига киргизилиб, тергов ишлари давом этмоқда. 

Бу «Женго»нинг уюшган жиноий гуруҳининг аъзолари қўлга олинган биринчи ҳолат эмас. 7-февраль куни Қадир Досоновнинг уюшган жиноий гуруҳининг 2 аъзоси Ўш вилоятининг турғунидан 14 500 АҚШ долларини тортиб олишда гумонланиб қўлга олинган. Мазкур факт бўйича «Қўрқитиб талаб қилиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган. 

Январь ойида эса уюшган жиноий гуруҳнинг аъзосини ўлдиришда, унинг шеригини эса калтаклашда гумонланиб Қадир Досонов ўзи қўлга олинган. У ТИЗО-1га икки ойга қамоққа олинган.