Талас: 14 ёшдаги қизни зўрлашда гумонланиб ўгай отаси қўлга олинди

194

Талас туманида 14 ёшли қизни зўрлашда гумонланиб ўгай отаси қўлга олинди. Бу ҳақда 10 февралда «Клооп»га вилоят ИИБнинг матбуот хизмати хабар берди.

Маълуомтга кўра, 2022-йилнинг 2-декабрида ички ишлар органларига Жайил тумани Алтин қишлоғида яшовчи 51 ёшли фуқаро ариза билан мурожаат қилган. У 14 ёшдаги жиянини Талас туманига қарашли Кўк-Ой қишлоғида туғилган 32 ёшдаги ўгай отаси куч қўлланиб зўрлаб юрганини айтиб берган. 

Мазкур факт Жайил тумани ИИБ томонидан қайд этилган, кейинроқ иш кўриб чиқиш учун Талас вилояти ИИБга ўтказилган. 1 январь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари «Зўрлаш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган.

Милиция ходимлари 20-январда гумонланувчини қўлга олиб, Талас туман суди уни икки ойга вақтинча сақлаш жойига киргизди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда. 

Бош прокуратура маълумотларига кўра, 2022 йилда Қирғизистонда болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 та жиноий иш қўзғатилган.

Текширувлар натижасида 217 та иш бўйича материаллар судларга юборилган, 20 та иш тўхтатилган, 160 та иш қисқартирилган, 41 та иш бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

«Болаларга қарши жиноятлар факти бўйича 1719 та жиноят иши қўзғатилди. Улардан 512 таси қисқартирилди, 42 таси бирлаштирилди, 280 таси фаолияти тўхтатилди, 458 таси судга юборилди, 427 таси бўйича тергов давом этмоқда», - деди Бош прокурор Қурманкнул Зулушев матбуот анжуманида.