Майлисувнинг турғуни руҳий касаллар шифохонасига ноқонуний жойлаштирилди — ҳуқуқ ҳимоячилари

135

Жалолободдаги «Справедливость» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг ходимлари Майлисувнинг 34 ёшдаги турғуни суд қарорисиз, ноқонуний турда Қизилжар қишлоғидаги руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилганини билдиришди.

Ҳуқуқшуносларнинг айтишича, мажбуран касалхонага ётқизиш ҳамда  психиатрия стационарида сақлаш қамоқда сақлаш билан баробар. 

«Демак, келинни Майлисув ИИБ терговчисининг қарори билан визасиз қамаб қўйишган бўлмоқда. Қонун бўйича ундан қарорни терговчи судьягина чиқара олади. Бу ИИБнинг терговчи органларининг жиддий қоида бузарлиги», — деб билдирди «Справедливость» ташкилотининг юристи Уткир Жаббаров.

Маълум бўлишича мазкур аёл Майлисув лампа заводининг арчасини ёқишга ҳаракат қилаётган вақтида қўлга олинган экан. Кейин у шаҳарнинг асосий арчасини ҳам ёқиб юборганини тан олган. У ҳуқуқ ҳимоячилари билан гаплашганда тўрт боласини ёлғиз боқиб, тарбиялашини айтиб берган. 

«Унинг болалари ҳам [Янги йилга] совға сўрашибди. Аёл пули йўқ бўлгани сабаб тўрт нафарига ҳам совға олиб бера олмабди. Болаларига бу мусулмонларнинг байрами эмас,исломда бу куни совға беришмайди деб айтган экан. Жаҳл билан кейин шу ишни қилган экан», — деб билдиришди ҳуқуқ ҳимоячилари. 

Ўт қўйиш иши «Бировнинг мулкига зарар етказиш, ёки йўқ қилиш» моддаси бўйича қайд этилган. Шундан кейин 20-январда аёлни Ўш вилоят психиатрия ва наркология марказига олиб кетишган, бироқ у ердан одамнинг ақл ҳуши жойида /жойида эмаслигини аниқлаш мумкин бўлмаган. 

У ердан келгандан кейин Майлисув ИИБнинг терговчиси аёлни Қизилжар қишлоғининг психиатрия касалхонасига ётқизишга қарор қилган. Тўрт боласи эса Жалолободнинг «Ак-Жол» реабилитация марказига жўнатилган. 

Ҳуқуқ ҳимоячилари бунга алоқаси бор одамларни жавобгарликка тортиш учун қарордан шикоят қилмоқчи.