Қирғизистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 19 нафар жасадни олиб чиқишди. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бу маълумотлар 9 февраль соат 7:50 гача бўлган маълумотлар. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Туркияда 6 февраль куни маҳаллий вақт билан тахминан 04:17 да 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри мамлакат жануби-шарқидаги Газиантеп шаҳридан 26 км узоқликда, Сурия билан чегара яқинида жойлашган.
Туркиянинг Anadolu газетаси маълумотларига кўра, Туркияда зилзила қурбонлари сони 12 минг кишидан ошган, 62 мингдан ортиқ киши жароҳатланган. Aljazeera маълумотларига кўра, Сурияда камида 2992 киши ҳалок бўлган.
Муаллиф: Медина Купсулдаева