Бир қатор ҳудудлари зилзиладан жабрланган Туркияга қирғизистонлик қутқарувчилар гуруҳи бор. Бу ҳақда 7-февралда Селжан Асяли исмли турк қўшиқчиси ижтимоий тармоқларида видео орқали билдирди.
#kırgızistan #aramakurtarma ekibi #kahranmaras için yola çıkıyor 🇹🇷🙏 pic.twitter.com/ftA67HD6gq
— Selcan Asyalı (@selcan_asyali) February 7, 2023
Видеода қўшиқчи Истанбул аэропортининг ичида юрган қутқарувчиларга қайси мамлакатдан келганини сўраган. Улар Қирғизистондан келганликларини айтишган.
«Қирғизистон, жонларимиз, қардошларимиз келибди. Йиғлагим келяпти», — деди Асяли.
Унинг иккинчи видеосида у қирғизистонлик қутқарувчиларнинг биридан «Хуш келдингиз, номи нима?» деб итнинг номини сўраган. Унга жавобан қутқарувчи Гри эканлигини айтганини эшитиш мумкин.
«Гри. Жоним менинг, хуш келдинг. Катта раҳмат айтамиз сенга. Бор бўл. Яна бир дўсти бор бу ерда. Булар бизга ёрдам беришади. Қирғизистонлик жамоа Қаҳрамонмарашга бормоқда», — деди туркиялик қўшиқчи.
6-февралда Қирғизистоннинг ФҲВи зилзиладан жабрланган Туркияга кўмак кўрсатувчи гуруҳ тайёрланаётганини билдирган. Гуруҳда 63 қутқарувчи, икки кинолог, психологлар ҳамда шифокорлар бўлиши айтилган.
Ҳозирги вақтда Туркиянинг зилзила бўлган ҳудудида 13 740 нафар қутқарувчи ишлаётгани хабар қилинди.
Туркия ва Суриядаги зилзила
Туркиянинг жанубий-шарқида ва Сурияда кучи 7,4 баллга етган ер силкиниши 6-февралда маҳаллий вақт бўйича эрталабки тахминан 04:17 да бошланган.
Туркиянинг Anadolu нашри мамлакатнинг вице-президенти Фуат Октайга таяниб, зилзила 5 894 кишининг ҳаётига зомин бўлганини, 34 810 киши ярадор бўлганини ёзди.
Сурияда вафот этганларнинг сони эса 1 600 нафардан ортгани хабар қилинмоқда. Вафот этганлар бўйича маълумотни аниқлаш ишлари давом этмоқда.
Қирғиз ҳукумати Туркиядаги зилзиладан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун умумий депозит ҳисобини очган.
Туркиянинг Қирғизистондаги элчилиги эса расмий билдирув тарқатиб, ер силкинишидан жабрланган ҳудудларнинг аҳолисига кўмак кўрсатишни истаганларга буюмларнинг рўйхатини тузди.
Аввалроқ фожиадан Туркиянинг Адана шаҳрида яшаган бир қирғиз фуқароси жабрлангани айтилган. Маълумотга кўра, 39 ёшдаги қирғизистонлик керакли тиббий ёрдам кўрсатилиб, айни вақтда аҳволи қониқарли, касалхонадан чиқарилган.