Сурат: Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати 

136

«Азаттиқ»нинг собиқ мухбири Марат Тагаев ҳамда собиқ депутат Айнура Аскарова маданият вазирининг ўринбосарлари бўлиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати билдирди.

Сурат: Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати

Маълумотга кўра, буйруқларга етакчи Ақилбек Жапаров қўл қўйган. Унинг ўринбосари Эдил Байсалов 6-февралда уларни жамоатга таништириб, муваффақият тилади. 

Айнура Аскарова Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилиш депутати бўлган. Марат Тагаев эса «Азаттиқ» радиосида мухбири бўлиб, ўтган йилнинг июлида ўз ихтиёри билан ишдан кетган. 

Ундан аввалроқ Тагаевнинг никоҳ тўйи ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинган эди. Чунки меҳмонларнинг орасида бир неча сиёсатчилар  — жумладан вице-премьер-министр Эдил Байсалов, коррупцияга аралашганини тан олган божхоначи Райимбек Матраимовга тегишли дейилган  «Мекеним Қирғизистон» партиясидан депутатликка номзод бўлган Элнура Алканова ҳам бўлган.

Шунга қарамай «Азаттиқ»дан Тагаевнинг ишдан кетиши унинг никоҳ тўйи билан боғлиқ эмаслигини таъкидлашган.