«Қўшимча саволлар бор». Ўш милицияси Исақовни қайтадан сўроққа чақирди

176

Мустақил журналист Идирис Исақов яна полицияга сўроққа чақирилди. Бу ҳақда Исақовнинг ўзи 6-февралда Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

Унинг маълум қилишича, терговчиларда ҳали ҳам унга саволлар бор экан.

«Қирғизистонда жиноятчилик камайиб, терговчилар ишсиз қолиб кетгандек, энди улар менинг ҳаракатларимдан жиноят таркибини қидираётгандек», — деб ёзади Исаков.

Журналист ҳар қандай ҳолатда ҳам фуқаролар ҳокимият устидан шикоят қилиш ва уларнинг ишидан норози бўлишга ҳақли эканини эслатди.

Исақов 5-февралда суриштирувчи журналист, блогер Идирис Исақовнинг тўрт йил аввал Садир Жапаров ҳақида айтган видеоси учун милицияга сўроққа чақирилган эди. Милициядан айтилишича, ўтган ҳафта TikTok ижтимоий тармоғида Albert номидаги аккаунт орқали «Қирғизлар, уйғон, уйғур мафияси Қирғизистонни тўнамоқда» деган сарлавҳа билан қисқа видео эълон қилиниб, унда Идирис Исақовнинг мурожаатидан фойдаланилган.  

Исоқовнинг ўзи милицияга видео монтаж қилингани ва у қандай уйғур мафияси ҳақида гап бўлаётганини билмаслигини айтган.

Идирис Исақов бир неча йил «Азаттык» радиосида ишлаб, 2019 йили у ердан кетиб ўзининг YouTube каналини очган.  Ҳозирда у ижтимоий мавзулардан тортиб суриштирувларгача чиқаришни давом этмоқда, каналида 400 мингдан ортиқ обуначилари бор.