ФХХ: Россияликларнинг МДХ ва Мўғилистонга оқими 2022-йили энг юқори чўққига етган

152

Россияликлар 2022 йили Қирғизистон, Арманистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Мўғулистонга 8,4 миллион марта кирган. Бу ҳақда Россиянинг Федерал хавфсизлик хизматининг маълумотига таяниб, «Новая газета Европа» ёзди.

Маълумотда россияликлар мазкур мамлакатларга кириш бўйича беш йиллик рекордни ўрнатишгани таъкидланади. 2021-йили россияликлар бу мамлакатларга 3,7 млн марта киришган.

«Новая газета Европа»нинг ҳисобига кўра, россияликлар 2022-йили мамлакатдан жами бўлиб 24,3 млн марта чиқишган. Бу 2021-йилга нисбатан 2,9 млн баробар кўп экани таъкдланади. Улар кўпинча Абхазия, Туркия, Қозоғистон, Араб Амирликлари ҳамда Египетга чиқишган. Бу ўлкаларга умумий 15,1 млн чиқиш тўғри келган. 

Нашрнинг қайд этишича, аксарият россияликлар Россияда сафарбарлик бошланган 2022 йилнинг учинчи чорагида мамлакатни тарк этган. Июль-сентябрь ойларида улар Россия ва қўшни давлатларга 3,5 миллион марта, октябрь-декабрь ойларида эса яна 2,1 миллион марта борган.

Федерал хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, 2022 йилда россияликлар Қирғизистонга 446 574 марта кириб келган. Уларнинг аксарияти ўтган йилнинг учинчи чорагига тўғри келади.

Федерал хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, 2022 йилда россияликлар Қирғизистонга 446 574 марта кириб келган. Уларнинг аксарияти ўтган йилнинг учинчи чорагига тўғри келади.

«Новая газета Европа»нинг изоҳ беришича, бундай рақам миллионлаб фуқаролар Россияни тарк этганини англатмайди. Россия ФХХ фуқароларнинг хорижий мамлакатларга барча кетишини ҳисобга олади. Бошқача айтганда, бир киши чет элга икки марта чиқса, иккаласи ҳам статистикада ҳисобга олинади. Россия чегарачилари фуқароларнинг Россияга қайта кириши ҳақидаги маълумотларни эълон қилмайди.

Қирғизистон 2022 йили Россиядан қочганларнинг бир неча тўлқинини бошидан кечирди. Биринчиси, йил бошида, рус қўшинлари Украинага тўлиқ миқёсда бостириб кирганида бўлган. Россия қўшинлари қўшни давлат ҳудудида бугун ҳам ҳарбий амалиётларини давом эттирмоқда.

Иккинчиси, Россияда сафарбарликнинг бошланиши ҳақидаги биринчи маълумот пайдо бўлганида бўлган эди. Россияда сафарбарлик 2022 йил 21-сентабрда, Россия президенти Владимир Путин «қисман сафарбарлик» тўғрисидаги фармонни имзолаганидан сўнг расман бошланди. Ўтган йилнинг 28 октабр куни Мудофаа вазири Сергей Шойгу сафарбарлик якунлангани ва 300 минг кишини йиғиш вазифаси бажарилгани ҳақида ҳисобот берган эди, бироқ Путин сафарбарликни тугагани тўғрисида фармон чиқармаган.

Россияликларнинг оқими сабаб Қирғизистонда биринчи навбатда уй ижараси қимматлаб кетган. Шаҳарнинг атрофидаги бир хонали уйлар Москванинг нархи билан берила бошлаган.

Асосий саҳифада иллюстратив сурат қўйилди / Unsplash / Michal Parzuchowski