24.kg нашрининг бош директори МХДҚга сўроққа чақирилди

134

24.kg нашрининг бош директори Асел Оторбаева Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига сўроққа чақирилди. Бу ҳақда у 6 февраль куни Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди. Аввалига сўроқ 3 февралга белгиланган бўлса, кейинроқ 6 февралга кўчирилган.

«24.kg нашрининг сайтидаги материал билан боғлиқ. Қайси эканини сўраманглар, терговчининг эсида йўқ», — деб ёзди Оторбаева.

Чақирув қоғозида айтилишича, Оторбаева гувоҳ сифатида сўроққа чақирилган.

Оторбаева сўнгги пайтларда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан сўроққа чақирилган биринчи журналист эмас. Охирги икки ҳафта ичида мустақил журналист Идирис Исақов ва журналист Нуртилека Туратбек уулу ҳам сўроқ қилинган.