Мирзиёев: Ўзбекистон ва Қирғизистон «Шимолий Сўх» ерости газ сақлаш иншооти қайта ишга тушириш бўйича музокаралар олиб бормоқда 

137

Ўзбекистоннинг президенти Шавкат Мирзиёев 1-февралдаги йиғинда «Шимолий Сўх» ер остидаги газ сақлаш иншоотини қайта ишга тушириш бўйича Қирғизистоннинг ҳукумати билан сўзлашувлар олиб борилаётганини билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг миллий ахборот агентлиги ёзди. 

«Афсуски ўз вақтида Сўхдаги ерости газ сақлаш иншооти айрим сабаблар билан ёпиб қўйилган эди. Қирғизистондаги давлат ташрифи чоғида Садир Жапаров билан бу масалада ҳам келишиб олдик. Яқинда энергетика вазиримиз Қирғизистонга бориб, техник томонларини келишиб келади», — деди Мирзиёев.  

Ўзбекистоннинг энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов журналистнинг саволларига жавоб бер экан, газ сақлаш иншоотининг асосий қисми Қирғизистон, компрессорлар эса Ўзбекистон ҳудудида эканини, ҳозирда объектни биргаликда фойдаланиш бўйича сўзлашувлар олиб борилаётганини айтди. 

Мирзамахмудовнинг маълумотига кўра. Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншоотининг ҳажми тахминан 2,5-3 миллиард куб метр атрофида, шундан 1,3 миллиард куб метр гази фойдаланиши мумкин, қолгани буфер зонада туради.  

«Бу қиш мавсумида водийни ҳар куни 13 миллион куб метр газ билан таъминлаш имкониятимиз бўлади дегани. [...] Объектни биргалашиб фойдаланиш бўйича сўзлашувлар олиб борилмоқда. Биринчи навбатда, ишчи гуруҳ барча техник ҳамда иқтисодий томонини яхшилаб ўрганиб, таҳлил қилиш керак. Шундан сўнг шартлар келишиб олинади. Балки бу ижара ҳуқуқи асосида бўлар, лекин ҳозирча бирор фикр айтишга эрта», — деб тушунтирди вазир. 

Қирғизистоннинг Энергетика вазирлигидан бу бўйича кейинчалик маълумот берилишини айтишди «Клооп»га.

«Шимолий Сўх» ерости газ сақлаш иншооти

Вазирлар маҳкамаси 2022-йилнинг июнида Давлат мулкини бошқариш бўйича фондига Баткен вилоятининг Қадамжой туманида жойлашган «Шимолий Сўх» ерости газ сақлаш иншоотини Энергетика вазирлигига ўтказиб беришни топширган.

Вазирлар маҳкамасининг бошчиси Ақилбек Жапаров Энергетика вазирлигига қарашли «Қирғизтранснефтегаз» давлат ишхонасини тузиш ҳақидаги қарорга қўл қўйиб, унга табиий газни ва суюлтирилган газни ташиш, сақлаш, қайта ишлатиш, нефтни, газни ҳамда уларни қайта ишлатишдан олинган маҳсулотларни сотиб бўйича миллий операторнинг ҳуқуқлари берилган. 2022-йилнинг ноябрида Жапаров газ сақлаш иншооти «Қирғизгазтранс» давлат ишхонасига ўтаётганини билдирган.

Жапаров ўша вақтдаёқ Ўзбекистоннинг ҳукуматига газ сақловчи иншоотни биргаликда фойдаланиш таклиф қилинаётганини айтган эди. 

Бош саҳифада сурат иллюстрация