Кутманова мамлакатга Евро-5 классидан паст ёқилғи мойини ташиб киришни тақиқлашни таклиф қилди

171

Табиий ресурслар вазири Динара Кутманова смог билан курашиш учун Қирғизистонга К5 (Евро-5) классидан паст бензин ва дизель мойларини ташиб киришга тақиқ қўйишни таклиф қилди. Бу ҳақда вазир 29-январда Фейсбук саҳифасида ёзди.

Унинг айтишича, Европада ва Россияда машинадан тутун билан бирга чиққан зарарли моддаларнинг таркибини тартибга солиш учун ёқилғи мойнинг «Евро» ҳамда «К» экологик стандартлари қўлланилади. Кутманова ёқилғи мойнинг класси қанчалик юқори бўлса, зарарли моддалар шунчаликк кам бўлади дейди. 

«Қирғизистон 2,3,5 тоифали бензинни импорт қилади, уларнинг ичидан К5 — ярмига ҳам етмайди. Ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензиннинг маркаси кўрсатилади, ёқилғи класси эса кўрсатилмайди. Бошқача айтганда, билмаган ҳолда К3 ёки К5 классидаги А-95 бензинини  сотиб олишингиз мумкин. Харид нархлари ҳар хил, лекин чакана нархи бир хил», деб ёзади Табиий ресурслар вазирлиги раҳбари.

Кутманова акцизларни ёқилғи мойнинг классига кўра тартибга солишни таклиф қилмоқда: класси қанчалик юқори бўлса, тўлови шунчалик кам. Вазир мамлакатга Евро-5 классидан паст ёқилғи мойларни ҳам олиб киришни тақиқлашни таклиф қилди. 

«Ҳар бир фуқаро сифатсиз ёқилғи мойни сотиб олишдан бош тортиб, смог билан курашишга хисса қўша олади. [Сифатсиз ёқилғи мойни] қўлланиб ўзимиз нафас олган ҳавони ифлослантирмоқдамиз», — деб хулоса қилди Кутманова.

Бишкекдаги смог

Ҳар йили совуқ ҳаво бошланиши билан Бишкек бир неча йиллардан буён ҳавонинг ифлосланиши бўйича жаҳон шаҳарлари рейтингида биринчи ўринда туради.

Октябрь ойи охирида БМТнинг Қирғизистондаги ваколатхонаси тутун бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларини тақдим этди, унга кўра, Бишкек ҳавосини ифлослантирувчи асосий манба хусусий уйларни иситиш учун ишлатиладиган паст сифатли кўмирдир. Расмийлар, шунингдек, пойтахт ҳавосининг ифлосланишига сифатсиз бензин ва биноларнинг зичлиги сабаб бўлганини кўрсатмоқда.

Ҳукумат смог билан курашиш учун Бишкекдаги янги массивларни газлаштиришни, кундузи эса шаҳарга юк ташувчи машиналарни киргизмасликни, шунингдек Бишкекнинг кириш қисмига катализаторлари йўқ машиналарни аниқловчи «авто қопқонларини» ўрнатишни ният қилади.