25 январь куни Ўзбекистонга янги — Абу-Даби — Тошкент — Абу Даби парвоз йўналиши очилди. Ушбу йўналишдаги чипталар нархи бир томонга 45 доллардан бошланади, дейилади Ўзбекистон аэропортлари сайтида.
Парвозлар ҳафтасига уч марта Венгриянинг WizzAir арзон авиакомпанияси самолётларида амалга оширилади.
2022 йил декабрь ойидан бошлаб WizzAir Абу-Дабидан Самарқанд аэропортига ҳафтасига икки марта учиб келмоқда.
WizzAir Венгриянинг арзон авиакомпанияси бўлиб, ўртача ёши 5,3 йил бўлган 141 та Airbus самолётига эга. Дунёда арзон авиакомпаниялар арзон чипталар ва пуллик қўшимча хизматларга эга авиакомпаниялар деб аталади.
Қирғизистон расмийлари 2020 йилда WizzAir’нинг мамлакатга келишини муҳокама қилишган, бироқ музокаралар ҳеч нарса билан тугамади. Бироқ 2023 йил январида парламентнинг транспорт бўйича қўмитаси Қирғизистон ва Венгрия ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатнови бўйича келишув лойиҳасини кўриб чиқди.
Унда айтилишича, Венгрия авиакомпаниялари Қирғизистонни Европа ва Жануби-Шарқий Осиё ўртасидаги янги парвоз ва транзит йўналиши сифатида кўради.
«Ҳозир Қирғизистон авиакомпаниялари Европа Иттифоқининг «қора рўйхати»га киритилган ва Қирғизистон учун Европадан тўғридан-тўғри мунтазам рейсларни очиш муҳим», - деди Фуқаро авиацияси давлат агентлиги директори ўринбосари Тимур Асқаров.