Ўш шаҳрида қирғиз тилига бағишланган инсталляция ўрнатилди

179

29-январда Ўш шаҳрида «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг 33 йиллиги муносабати билан инсталляция ўрнатилди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати билдирди.

Инсталлацияда таниқли ёзувчи ва шоирларнинг қирғиз тилини улуғлаган сўзлари ўз аксини топган. Иншоотнинг очилишида шаҳар ҳокимининг ўринбосари Сонунбек Жунусбаев ва шаҳар Давлат тили комиссияси аъзоси Мастура Шарипова иштирок этди.

Шунингдек, давлат тили ривожига ҳисса қўшган ўқитувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

«Давлат тили тўғрисида»ги қонун 1989 йилда Қирғизистон ССРда қабул қилинган. У қирғиз тилига давлат тили мақомини берди ва унинг туб аҳолининг тили бўлишини ва унда беқиёс маданий қадриятлар яратилганини таъминлади.