Ўш вилоятининг Новқат туманидаги овқатланиш жойида ёш болани урган киши қўлга олинди. Бу ҳақда 28-январда Ўш вилоят ИИБнинг матбуот хизмати билдирди.
Милициядан гумонланувчи боланинг қариндоши ёки таниши эмаслигини таъкидлашди. Мазкур иш бўйича «Безорилик» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, гумонланувчи вақтинча сақлаш жойига киргизилди.
Ўспиримга нисбатан эса суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда таомхоналардан бирида номаълум шахси овқатланиб ўтирган ёш боланинг ёнига бориб, унинг бетига, бошига ургани акс этган видео тарқаган.
Эртасига милиция ўспирим Умиров участкасининг ё ёшдаги турғуни, уни урган одам эса Кенеш қишлоғининг 30 ёшдаги турғуни эканини аниқлаган.
Болаларга қарши зўравонлик
ИИВнинг маълумотига кўра, Қирғизистонда 2022-йилнинг июнь ойига қадар болаларга нисбатан 400дан ортиқ зўравонлик факти қайд этилган. 400 фактнинг 55и — жинсий характердаги зўравонлик.
Аксар ҳолларда иш судга етмай қолади, чунки кўпинча болаларга нисбатан зўрлик-зўравонлик қариндошлари тарафидан амалга оширилади. Жабрланганларнинг оилалари ариза ёзишга қарор қилишса ҳам, қариндашлари билан келишиб, аризадан бош тортишади.
Шу билан бирга болаларга қарши зўравонлик фактлари ҳар йили ўсиб бормоқда. Июль ойининг охирида ички ишлар вазири Улан Ниязбеков балоғатга етмаганларга нисбатан амалга оширилган жиноятларнинг сони ўсганини билдирган.
Болаларга нисбатан зўрлик-зўравонлик кучайиб бораётган вақтда парламент депутатлари педофилларни жарроҳлик йўли билан кастрациялашни таклиф қилишди. Жогорку Кенешда ўлим жазосини киргизиш таклифи ҳам айтилган.