Иссиқкўл: Туғруқхонада 6 чақалоқнинг вафот этиш воқеаси сабаб касалхонанинг етакчиси хизматдан олдинди

190
Сурат: Вазирлар маҳкамаси

Иссиқкўлнинг Қоракўл шаҳрида вилоят қўшма касалхонасидаги 6 чақалоқнинг ўлими бўйича касалхонанинг етакчиси ҳамда бир қатор ходимлар ишдан бўшатилди. Бу ҳақда 27-январда Вазирлар маҳкамасидан билдиришди.

Маълумотга кўра, янги туғилган болаларнинг ўлимига сабаб бўлган юқумли касалликларни ўз вақтида аниқламай ва олдини олиш ишларини етарли даражада уюштирмагани учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Иссиқкўл вилояти бўйича координатори вазифасини бажарувчи М.Б. Кидирбаева, Иссиқкўл вилоят қўшма касалхонасининг директори М. О. Сагинбаев эгаллаган хизматидан бўшатилди. 

Бундан ташқари, касалхона директорининг туғруқ бўйича ўринбосари И. К. Атагелдиева, туғруқхона бўлимининг бошчиси Р. К. Алдашева, ресурс марказининг бошчиси А. Т. Айткулуева ишдан бўшатилди.

Бундан ташқари касалхонадаги ички инфекцияга йўл қўймаслик бўйича назоратнинг етишмовчилиги учун Давлат санитария-эпидемиология назорат марказининг директори Г. Б. Тайлакова хизматидан бўшатилиб, касалхонанинг бир қатор ходимларига хайфсан берилди. 

Шунингдек президентнинг Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакилининг ўринбосари Айнура Султанбаевага хайфсан эълон қилинди. 

Иссиқкўлдаги чақалоқларнинг ўлими 

17-январда Иссиқкўлнинг Қоракўл шаҳридаги вилоят қўшма касалхонасида 15 кунда янги туғилган чақалоқ ўлимининг олти ҳолати қайд этилиб, туғруқ бўлими дезинфекцияга ёпилган.

Касалхонанинг етакчиси Мирбек Сагинбаев эса эгаллаган хизматидан вақтинча бўшатилган.

Вафот этган болаларнинг ота-оналари 20-январда «Клооп»га интервью бериб, чақалоқларнинг ўлими «шифокорлар сабаб бўлган» деб айтишган. Улардан бири ўлимига қадар касал бўлмаганини, хомиладорлиги вақтида топширган таҳлиллари тоза чиққанини таъкидлаган. 

Жетўғуз туманининг Турсунай номли турғуни эса шифокорлар унинг боласи «сепсист» сабаб кўз юмганини айтишганини, бироқ у инфекция «касалхонадан юққан» деб ҳисоблашини билдирган. 

Хизматидан вақтинча бўшатилган касалхона етакчиси Мирбек Сагинбаев эса болаларнинг вафот этишини «болаларнинг чала туғилгани ва оналарнинг соғлиғи ёмонлиги» билан изоҳлаган.