«Келишмовчилик йўқ». Ташиев МХДҚ терговчисини куч тизимлари биргаликда қўлга олганини айтди

267
Қамчибек Ташиев. Сурат: Вазирлар маҳкамаси

21-январда МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев куч тизимларида ҳеч қандай келишилмаган тадбирлар амалга оширилмаганини айтди. У бу ҳақда махсус хизматнинг Ўшдаги терговчисининг қўлга олингани бўйича изоҳ бераётиб билдирди.

Ташиевнинг айтишича, МХДҚ пора олаётган ходимини қўлга олиш бўйича махсус операция Бош прокуратура, ИИВ ва махсус хизмат билан биргаликда, режа асосида амалга оширилган. 

«Менга МХДҚнинг терговчиси пора талаб қилаётгани бўйича ариза тушган. Тегишли чораларни кўриш учун иш Бош прокуратурага жўнатилган. Куч тизимларининг ўртасида “низолар бошлангани” ҳақида билдирувларнинг бари ҳақиқатга тўғри келмайди. Барча қарорлар давлат раҳбарининг етакчилиги остида қабул қилинади», — деди у.

Шунингдек махсус хизматнинг етакчиси бу иш ҳақида айрим амалдорлар ва ОАВ вакиллари «нотўғри маълумот тарқатганини» айтиб, «улар жавобга тортилиши керак» деб ҳисоблайди. 

«Вазирларнинг даражасидаги амалдорлар бизда [куч тизимларида] фикр келишмовчиликлар бор деб айтиб чиқишгани ҳақида маълумот бор. Ёдингизда бўлсин, келишмовчилик йўқ ва ҳеч қачон бўлмайди. Операцияларнинг бари президентнинг қаттиқ назоратида олиб борилади. Барча давлат ходимлари президентнинг ва давлат идораларининг қарорларини билиши ҳамда қўллаши керак. Маълумот бериш вақтида барча давлат идоралари ҳамда ходимлар назоратга олинади, эҳтиёт бўлинглар», — деб огоҳлантирди Ташиев.

Шунингдек у журналистларни «ёлғон маълумот бериш билан жамоатчиликни хавотирга солмасликка» ҳамда маълумот беришда доимо расмий билдирувни кутишга чақирди. 

МХДҚ терговчисининг қўлга олиниши 

20-январда Бош прокуратура МХДҚнинг Ўш вилояти бўйича бошқармасининг биносида махсус хизматнинг терговчисини 15 минг доллар пора олаётганда қўлга олган. 

Мазкур факт бўйича «Ўта йирик миқдорда пора тала қилиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалгани хабар қилинган. 

Ўша куннинг ўзида айрим нашрлар шахсий манбаларига таяниб, ИИВнинг 20 нафарга яқин ҳарбийси МХДҚнинг Ўшдаги бўлимига «бостириб кирганини ҳамда ИИВ билан МХДҚ ходимларининг ўртасида низо чиққанини» ёзишган. 

Воқеа бўлган ерда юрган «Клооп»нинг журналисти Бакай Алмаз ИИВнинг вакилига таяниб, икки муассаса ходимларининг ўртасида тортишув бўлмаганини айтган.