Бош прокуратуранинг матбуот хизмати 20-январь куни МХДҚнинг Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича бошқармасининг терговчиси қўлга олингани ҳақида хабар берди. Қайд этилишича, у 15 минг доллар пора олаётган вақтида жиноят устида ушланган.
Назорат органи маълумотларига кўра, 19 январь куни уларга О.А исмли шахс мурожаат қилиб, ҳибсга олинган шахс ва МХДҚнинг бошқа мансабдор шахслари унга нисбатан жиноий иш қўзғатилишини тўхтатиш учун ундан 20 минг доллар миқдорида пора талаб қилишаётганини айтиб, мурожаат қилган.
Ушбу баёнотга кўра, «Ўта йирик миқдорда пора олиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратура ушбу ҳолатга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар ўтказилаётганини маълум қилди.
Бироқ Бош прокуратура ОАВда терговчини қўлга олган ИИВ махсус бўлинмаси ва МХДҚнинг Ўш бўйича бошқармасининг бошқа ходимлари ўртасида жанжал чиққани ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.
Аввалроқ бир қатор ОАВлар ўз манбаларига таяниб, МХДҚ ходимлари махсус бўлинма аскарларини бинога киритмагани ва уларнинг ўртасида муштлашув бошлангани ҳақида ёзган эди.