Бекешев: Аввал Максим Бакиевга тегишли бўлган ерлар Президентнинг иш бошқармасига ўтди

174

Мамлакатнинг иккинчи қочқин президентининг ўғли Максим Бакиевни Бишкекнинг Скрябин кўчасидаги 45 ва 45а манзилларида жойлашган аввалги ер участкалари Президентнинг иш бошқармаси ҳисобига ўтди. Бу ҳақда депутат Дастан Бекешевнинг Давлат қурилиш агентлигига йўллаган сўровномасининг жавобида айтилади. Депутат уни Телеграм каналида эълон қилди.

Ҳужжатда майдони 1, 287 га ерда (15 қаватгача) кўп қаватли уйлар ва бола боғча қурилиши айтилади. Қурилиш лойиҳаси «Бишкекбошархитектура» давлат муассасасининг Шаҳарсозлик кенгаши тарафидан маъқуллангани, аммо Президент иш бошқармасининг қурилишни бошлашга ҳозирча рухсати йўқ экани таъкидланади.

Google Earth'дан скриншот.

2017 йили парламент комиссияси аввал Максим Бакиевга тегишли ернинг ноқонуний сотилишига Давлат рўйхатга олиш хизмати вакилларининг алоқаси бор эканини аниқлаган. Комиссиянинг маълумоти бўйича, Скрябин кўчаси, 45а майдонида жойлашган 1,28 гектар майдонни эгаллаган ер қамоқда турганига қарамай хусусий шахсга сотилиб кетган.

Ўша вақтда Давлат рўйхатга олиш хизматини бошқариб турган Тайирбек Сарпашев мазкур ернинг бозор баҳоси 3 млн доллар эканини билдирган, бироқ ер атиги 2,5 млн сомга сотилиб кетган. Ерни Максим Бакиевга тегишли «Глобал Эдвертайзинг» компаниясидан Элдар Туратбеков исмли фуқаро сотиб олгани хабар қилинган.

2022 йилнинг декабрида Дастан Бекешев Twitter саҳифасида Скрябин кўчаси 45-45а манзилида «қандайдир бир қурилиш режалаштирилаётганини» ёзган.