«Кумтор голд компани» ёпиқ акционерлик жамиятининг қидирувда юрган собиқ ижрочи директори Канат Курманов қўлга олинди. Маълумотни «Клооп»га Бош прокуратурадан 19-январда тасдиқлашди.
Прокуратурадан билдирилишича, Курманов Туркияда қўлга олиниб, назорат органининг Тергов бошқармасига ўтказиб берилган.
Бунга қадар прокуратура Курмановга қидирув эълон қилган. Унга «Кумтор»даги коррупция факти бўйича қўзғалган жиноят ишлари асносида «Акционерлик жамиятлар ҳақидаги қонунларни белгиланган чекловларни бузиш» моддаси билан айб қўйилган.
Бош прокуратурадан Курманов сиртдан қамоққа олинганини билдиришган.
Канат Курманов «Кумтор»нинг ижрочи директорларига 2022-йилнинг бошида тайинланган.
Қумтор фаолиятини текшириш
13-сентябрь куни тушдан кейин Бош прокуратура «Қумтор Голд Компани» ЁАЖ фаолиятини текшириш натижаларига кўра учта жиноий иш қўзғатганини маълум қилган. Қайд этилишича, компания давлатга қарийб 1 миллиард сом миқдорида зарар етказган.
Ўша куни кечқурун назорат органининг Тергов бошқармаси «Қумтор»нинг собиқ ташқи бошқарувчиси Тенгиз Болтурукни ҳибсга олган. У билан бирга таъминот бўйича мутахассис Айша-Гюль Фронтбек қизи Жаналиева ва молия департаментининг директори Риспек Тўқтўғулов қўлга олинган.
«Қумтор»даги ташқи бошқарув
2021 йил 17 майда Қирғизистон ҳукумати «Кумтор Голд Компани»га ташқи бошқарувни ўрнатган. Ҳукумат конни Канаданинг Centerra Gold Inc ишлатаётгани «маҳаллийларнинг соғлиғига, ҳаётига ва экологияга хавф туғдиради» деган сабабни келтирган. Ўшанда Тенгиз Болтурук вақтинча ташқи бошқарувчи бўлиб тайинланган.
Бунга жавоб қатори Centerra Қирғизистоннинг ҳукумати «конни назорат қилишни деярлик тўлиғи билан тортиб олди» деб Болтурукни, кейинчалик Қирғизистон ҳукуматини ҳам судга берган.
2022-йилнинг 29-июлида давлат ҳукумати «Кумтор» тўлиғи билан Қирғизистонга ўтганини билдирган. Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Акилбек Жапаровнинг айтишича, шу билан қирғиз томон Канадага қарашли Centerra Gold Inc. билан «Кумтор» лойиҳаси бўйича икки бошқа йўлга тушган.
24-августда эса Вазирлар маҳкамаси Болтурук «Қумтор»нин ташқи бошқарувидан четлатилганини хабар қилган. Бу Ҳисоблаш палатаси коннинг ишида молиявий камчиликларни аниқлагандан кейин бўлган.
Шунга қарамай, Болтурук «Миллий кўчманлар мероси» миллий холдингининг етакчиси бўйича қолган. У бу хизматга 14-февралда келган.
25 август куни Вазирлар Маҳкамаси кондаги ташқи бошқарувни олиб ташлаган. «Кумтор Голд Компани»нинг янги президенти этиб Алмаз Бариктабасов, бошқарув раиси этиб эса Болотбек Идирисов тайинланган. Маълумки, бу лавозимга тайинлангунга қадар Бариқтабасов «Қумтор»да техник хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи, Идирисов эса компания бош менежери лавозимида ишлаган.