Блогер Карибек ўғли қайрилманларнинг масаласи бўйича видеоси бўйича сўроқ берди

200

Блогер Улукбек Карибек ўғли 11-январда Чуй вилоятининг Иссиқата туман ИИБнинг милиция бўлимида сўроқ берди. Маълумотни «Клооп»га вилоят милициясининг матбуот хизмати тасдиқлади. 

Блогернинг айтишича, сўроқ 4,5 соатга чўзилган. 

Милициядан сўроққа чақиришга блогернинг Тожикистондан Иссиқота туманига кўчиб келган этник қирғизлар ҳақидаги видеоматериалнинг устидан тушган шикоят сабаб бўлган. Видеода улар давлат идораларининг босими билан товламачиликка учрагани кўрсатилган. 

«Ҳозир мен тергов махфийлиги ҳақидаги тилхатга қўл қўйиб бердим. Шунинг учун ҳамма нарсани очиқ айтиш мумкин эмас. Азиз дўстлар, ҳаммаси яхши. Терговчилар томонидан ҳеч қандай босим бўлмади. Мен Иссиқотага Тожикистондан келган қайрилманлар ҳақида кўрсатув чиқарганман. Ўша кўрсатув устидан Венера Шаршеева деган (Иссиқота туманининг масъул котиби – муҳаррир эслатмаси) кишидан ариза келиб тушган», — деб билдирди Карибек ўғли  сўроқдан чиққан куни тунда. Бироқ блоггер сўроқ тафсилотларини ошкор қилмаган.

Чуй вилоят ИИБдан милиция Улукбек Карибек ўғлининг қайрилманлар бўйича  видеоматериали бўйича текширув бошлаганини қўшимча қилишди. 

Улукбек Карибек ўғли блогер ва фуқаровий журналист қатори танилган. У журналистика тармоғида 2011-йилдан бери ишлаб келади. Бошида у «Манас Жанырыгы» телеканалида ишлаган, кейин «Марва» телеканалини бошқарган. 2021-йилдаги парламент сайловида «Эл Умуту» партиясидан Жогорку Кенешнинг депутатлигига номзодини кўрсатган. Номзодларнинг рўйхатида иккинчда турган. Аммо партия сайловда ўтмай қолган. 

Блогер видео материалларини YouTube каналига чиқаради. Каналининг 380 мингдан ортиқ обуначиси бор. Блогернинг Иссиқотади қайрилманлар ҳақида 7-январда эълон қилинган видеоси беш кун ичида 279 мингдан ортиқ кўрилган.

Август ойида ОАВга қарши ариза шикоятларни кўрувчи комиссияга блогернинг устидан ариза тушган. Комиссияга шикоят билан мурожаат қилган Қирғизистоннинг Тиббиёт касаба уюшмасининг бошчиси Бермет Барктабасова блогер «бутун соғлиқни сақлаш соҳасида ишлаган мутахассисларнинг обрўсига путур етказиб, шаънига зарар етказди» деб таъкидлаган. 

Бу шикоятга блогернинг шифокорлар кўрсатган хизмати учун фуқаролардан пул талаб қилаётгани айтилган бир неча  видеоси сабаб бўлган. Блогер ўзи соғлиқни сақлаш тармоғининг етакчилари унинг суриштирувларини нотўғри қабул қилмоқда деб айтган.