Бурулай ўлдирилганда ишдан олинган Марлис Асанов Ўшга милициянинг бошчиси бўлиб борди

256

Марлис Асанов Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда  «Клооп»га 10 январ куни ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Бунгача Асанов 2021-йил бошида тайинланган Талас вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

2018-йилда Асанов милиция бўлимида юз берган Бурулай Турдали қизининг ўлимидан сўнг Чуй вилояти  ИИБ етакчисининг ўринбосари лавозимидан четлаштирилган эди.

Бурулайнинг ўлдирилиши

19 ёшли Бурулай Турдали қизи 2018 йилнинг 27 май куни Марс Бодошев ва унинг шериклари томонидан ўғирлаб кетилган. Улар қўлга олиниб, Жайил тумани ИИБга олиб кетилган ва у ерда Бурулай ўлдирилган. Милиция ходимларига  кўра, буни Бодошев амалга оширган. Уларнинг сўзларига кўра, шахс Бурулай ўтирган хонага бостириб кириб, унга пичоқ урган, кейин эса ўз жонига қасд қилган. 

Бишкекнинг Свердловск туман суди Бодошевни айбдор деб топиб, мол-мулкини мусодара қилиш билан 20 йилга озодликдан маҳрум қилган. Шу билан бирга, суд уни марҳумнинг оиласига 800 минг сом товон пули тўлашга мажбур қилган. Унинг шериги Акмат Сейитов суд томонидан 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилиб, кейинроқ Бишкек шаҳар суди бу қарорни ўз кучида қолдирган.

Бундан ташқари, Бурулайнинг ўлимидан кейин 23 нафар милиция ходими жавобгарликка тортилиб, улардан 13 нафари эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилган. Шу тариқа, Чуй вилояти ички ишлар бош бошқармаси етакчиси Нурлан Сарчаев, шунингдек, унинг икки ўринбосарлари Марлис Асанов ва Канат Жумаев ўз лавозимларидан четлаштирилган.