Бишкек: Митинг ўтказишга тақиқ 31-мартга қадар узайтирилди

229

Бишкекнинг Биринчи май туман суди шаҳар марказида митинг ўтказишга тақиқни 31-мартга қадар узайтирди. Бу ҳақда  «Клооп»нинг мухбирига суднинг матбуот хизматидан билдиришди. 

Суд 2022-йилнинг 26-декабрдаги қарори билан Россия элчилигининг, Ала-Тоо майдонида, Эркинлик бульварида, Панфилов паркида, Жогорку Кенешнинг, Президент администрациясининг, Олий суднинг ҳамда МХДҚнинг олдида тинчлик митингларини ўтказишга қўйилган чекловни қонуний деб топди. 

Суддан бу чекловнинг давлат ва муниципал расмий иш-чораларга алоқаси йўқлигини таъкидлашди. Қолган бошқа митинг ва акциялар Максим Горький номидаги паркда ўтиши керак.

Биринчи марта Россия элчилигининг биноси олдида, Ала-Тоо майдони билан Оқ уйнинг ҳамда президент администрациясининг биноси олдида тинчлик митингларини ўтказишга тақиқни Биринчи май туман суди 2022-йилнинг мартида солган. Ўшанда чеклов 2022-йилнинг 11-мартидан бошлаб 11-апрелга қадар киргизилган.

Чеклов Россия элчилигининг олдида Россиянинг Украинадаги урушига қарши ва Украинани қўллаш бўйича бир неча акция ўтгандан кейин бўлган. Ўша вақтда элчиликнинг олдида Украинанинг ҳудудига босиб кирган Россияни қўллаш акцияси ҳам ўтган эди. 

Кейин, 2022-йилнинг апрелида, Биринчи май туман суди Бишкекнинг марказида митингларни ўтказишга тақиқ қўйишни қонуний деб топиб, уни ўша йилнинг 1-сентябига қадар узайтирган. Сентябрда эса тақиқни 2022-йилнинг 1-декабрига узайтирган. 

Митинглар тақиқлангани сабаб омбудсман Атир Абдрахматова баёнот қилиб, суднинг қарорини асоссиз деб атаган. У бу қарор Конституцияга ҳамда қабул қилинган халқаро мажбуриятларга қарши келишини таъкидлаган. Унинг фикрича, бундай қарорлар ўлкани дунё жамоатчилигининг олдида дискредитациялайди.