Қирғизистон ҳарбий қуввати бўйича дунёда 107-ўринни эгаллади. Бу ҳақда дунё давлатларининг қуролли кучларини баҳолаган Global Firepower аналитика марказининг рейтингида айтилади.
Мазкур маркази 145 мамлакат аҳолисининг ва армиясидаги ҳарбийларнинг сонини, ҳарбий техникасини, мудофаа тармоғига бўлган маюлағни солиштириб, ўз таҳлилини эълон қилган.
Ўтган йили Қирғизистон ўша рейтингда 90-ўринда эди.
Янгиланган рейтингда қўшни Ўзбекистон 62-ўринга, Қозоғистон 63-ўринга эга бўлди. Туркманистон эса 82-ўринга чиқса, Тожикистон 120-ўринни олди.
Ҳарбий қуввати жиҳатидан энг кучли дейилган олдинги учликка АҚШ, Россия ва Хитой кирди. Армияси кучли 10 давлат қаторида эса Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Франция, Буюк Британия ва Покистон бор.
Қирғиз армияси ва янги ҳарбий техникалар
Садир Жапаров ҳукуматга келгандан бери қирғиз армиясини реформа қилиш кераклигини таъкидлаб келади.
Ўтган йилнинг 20-декабрида у Жалолобод вилоятининг Сузоқ тумани аҳолиси билан учрашиб, давлат армияси яхшиланаётганини айтган.
2021-йили Чегара хизмати «Байроқдор» учувчисиз дронлар билан жиҳозланган. Бироқ уларга қанча маблағ сарфлангани номаълумлигича қолмоқда.
Ўша йилнинг 21 октябрида Чегара хизматига Дубайдан сотиб олинган 40 дона зирҳли йўлтанламаслар берилди. Ташиевнинг айтишича, давлат бюджетидан ушбу ускунага 300 миллион сомга яқин маблағ сарфланган. Шунингдек, у қўшинларга снайпер қуроллари етказиб берилганини таъкидлади.
Ташиевнинг қўшимча қилишича, Қирғизистон ҳам Россиядан “Орлан-10” ҳарбий дронларини олади.
2022-йил 25-мартда эса президент Украина Қуролли кучлари ва Чегара хизматига янги ҳарбий техникаларни топширди. Шунингдек, давлат чегараларини қўриқлаш учун бюджетдан 3 миллиард сом ажратилгани маълум қилинган.
Шунингдек, Жаҳон банки кўмагида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учун 58 та ўт ўчириш машинаси харид қилинди. Вазирликка бошқа техникалар харид қилиш учун 300 миллион сом ва вертолёт харид қилиш учун 2 миллион евро ажратилган.