Президент Администрациясининг ахборот сиёсати хизмати раҳбари Дайирбек Орунбеков қирғизистонликларни «Мега» (эски номи «Мегаком») алоқа операторига ўтишга чақирди. Оринбеков бу чақириқни Facebook'даги саҳифаси орқали билдирди.
Унинг фикрича, агар шундай бўладиган бўлса, бюджетга кўпроқ пул тушиб, бу иш ҳақи, нафақа ва пенсияларни оширишга ёрдам беради.
“Оиламиз «Мега» давлат алоқа оператори хизматларидан фойдаланади. Мен бошқаларни бундан ўрнак олишга чақираман. Хизматлардан олинган фойда давлат фойдасига ўтади. Давлат бюджети тўлдирилса, маош, нафақа ва пенсиялар кўтарилади. Яна мактаблар, йўллар қурилади”, деб ёзади у.
2021-йилнинг охирида баъзи оммавий ахборот воситалари давлат хизматчилари 2022-йил 1-январдан Мегага ўтишлари шартлиги ҳақида ёзишган. Аммо кейин Вазирлар Маҳкамаси бундай буйруқ мавжудлигини рад этган.
«Мега»ни сотиш режалари
Ноябр ойи охирида Давлат мулк жамғармаси раҳбари Мирлан Бакиров «Мега» давлат компанияси 2023-йилда сотувга қўйишни режалаштирган 30 та корхона қаторига кирганини айтган. Давлат харидлари веб-сайтида аллақачон Мега компаниясини баҳолаш компаниясини топиш учун танлов эълон қилинган. Бакировнинг сўзларига кўра, ҳозир корхонанинг қиймати 14-15 миллиард сом атрофида.
Расмийлар 2014-йилда давлат мулкига айланган уяли алоқа операторини бир неча йиллардан бери сотишга уриниб келмоқда, бироқ ҳозирча барча уринишлар муваффақиятсизликка учраган.