ИИВ: 12 кунда маст аҳволда автомобил бошқарган 647 ҳайдовчи аниқланди

307
Сурат: ИИВнинг ЙҲХТББ

Қирғизистонда 2022-йилнинг 20-декабридан бошлаб жорий йилнинг 1-январига қадар маст аҳволда автомобил бошқарган 647 ҳайдовчиси аниқланди. Бу ҳақда ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасидан билдиришди.

Маълумотга кўра, 12 куннинг ичида умумий 1201 ҳайдовчи қонун бузган. Уларнинг ичидан 647 ҳайдовчи маст ҳолатда машина ҳайдаса, 474 ҳайдовчи ҳужжатсиз юрган.

Ноқонуний тонировка қилган 74 ҳайдовчи аниқланган бўлса, автобезорилик учун 6 ҳайдовчи қўлга олинди.

ИИВдан қонун бузган ҳайдовчиларга тегишли чора кўрилганини билдиришди. Шу билан бирга кучайтирилган режимдаги тадбирлар давом этишини қўшимча қилишди.

ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош ббошқармасининг 2022-йилдаги маълумоти бўйича, 8 ойда республикада 4284 йўл аварияси қайд этилган. Бу кўрсаткич 2021-йилга нисбатан 8,9%га кам экани таъкидланган.

Бундан ташқари йўл хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 233 автомактабда лицензия талабларига мос эмаслиги учун огоҳлантириш берилиб, 10 муассасанинг иши тўхтатилган. Бундан ташқари 1 млн 605 минг сом миқдоридаги 81 протокол тузилган.

Муаллиф: Насикат Жиргалбекова