Солиқ хизмати Ташиевнинг декларациясини иши яширин бўлгани сабаб эълон қилингани йўқ

255

Солиқ хизмати Вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари ва МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Ташиевнинг декларациясини унинг фаолияти яширин бўлгани сабаб эълон қилингани йўқ. Бу ҳақда Давлат солиқ хизматига таяниб 24.kg билдирди.

«Қамчибек Ташиев чиндан ҳам вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари бўлиб ҳисобланади. Бироқ унинг бошқа хизмати ҳам бор  — МХДҚнинг бошчиси, шунинг учун декларациясини эълон қила олмаймиз. Махсус хизмат бошчисининг даромадлари ва мулклари ҳақида ўтган йиллари ҳам эълон қилинмаган», — деб айтишди МХДҚдан.

МХДҚ ходимларининг ва ушбу идора бошчиларининг декларациялари Солиқ кодексининг нормаларига кўра эълон қилинмайди.

2019-йилнинг майида Солиқ хизматидагилар МХДҚнинг ходимлари даромад ва чиқимлари ҳақида декларауия топширади, аммо у маълумотнинг бари давлат қўмитасида сақланади деб айтишган. .

Охирги марта махсус хизмат етакчиларининг декларациялари 2017-йили эълон қилинган. МХДҚнинг ўша вақтдаги етакчиси Абдил Сегизбаев 2016-йили 327 минг сом даромад топгани, ҳисобида катта уй ва ер участкаси борлиги кўрсатилган.

Ташиев декларацияни охирги марта 2013-йили, «Ата-Журт» партиясининг депутати вақтида топширган. Ўшанда йиллик даромади 856 минг сомни ташкил қилган, мулк қатори эса фақатгина 0,15 гектар ер участкаси кўрсатилган.