Россия «Вагнер» машғулот лагеридан қочганларга қидирув эълон қилди — бири қирғиз фуқароси

284

Россиянинг Ички ишлар вазирлиги Украинанинг аннексия қилинган Луганск вилоятидаги «Вагнер» машғулот лагеридан қочиб кетган олти ёлланма аскарни қидирмоқда. Бу ҳақда 2022-йилнинг 30- декабрида Donday нашри билдирди.

Маълуомтга кўра, машғулот марказига келишдан олдин улар Россияда қамоқда бўлишган. Қочқинлар Қирғизистон, Беларус, Россия ва Ўзбекистон фуқаролари эканлиги тахмин қилинмоқда.

Сурат: Donday

Дастлабки маълумотларга кўра, ёлланма жангарилар 21-22 декабрь кунлари қочиб кетган, уларнинг шахси ошкор этилмаган. Олтитаси ҳам қуролланган ва хавфли, дея қўшимча қилади нашр.

Қирғизистоннинг МХДҚси 2022-йили май ойида урушга қатнашганлар «Қирғиз Республикаси фуқаросининг хорижий давлат ҳудудидаги қуролли можароларда ёки жанг ҳаракатларига қатнашиш ёки террор актини амалга ошириш учун тайёргарликдан ўтиши» моддаси билан жавобгарликк тортилишини огоҳлантирган.

«Вагнер» ҳусусий ҳарбий тизими

ЧВК «Вагнер» ёки «Вагнер гуруҳи» — норасмий қуролли тизим. Россия ОАВлар уни хусусий ҳарбий компания деб номлашади. The Bellнашри маълумотига кўра, уни Россия Қуролли кучларининг Бош штабининг раҳбарияти зимдан назорат қилади.

Шунингдек ОАВлар «Вагнер»га Россия президенти Владимир Путиннинг «ошпази» Евгений Пригожин эгалик қилишини ёзган. ОАВларнинг маълумотига кўра, «Вагнер»нинг ёлланма аскарлари 2014-йили Донбассдаги, Сурия ва Африка давлатларидаги низоларда қатнашган.

MediaHub  журналистлари «Вагнер» Марказий Осиё давлатлари, жумладан Қирғизистон фуқароларини Украинадаги урушга жалб қилаётганини текшириб кўрди. Уларнинг сўзларига кўра, қирғиз сегментининг ижтимоий тармоқларида Россиянинг хусусий хавфсизлигига ишга қабул қилиш ҳақида эълонлар пайдо бўлган.

Бироқ, журналистлар эълонда кўрсатилган рақамларга мурожаат қилганда, улар хавфсизлик хизматига ходимларни қабул қилмаётганликларини айтишган, аммо уларга "Украинадаги махсус операция зонасида вазифаларни бажариш учун" бошқа иш таклиф қилинган.

Украинадаги кенг кўламли уруш пайтида у ерда Россия Қуролли кучларида хизмат қилган 7 нафар қирғиз аскари ҳалок бўлган. Улардан беш нафари Россия фуқаролигини олган.

2020-йил июл ойида Украина Бош прокуратураси Донбасда бўлгинчилар томонида жанг қилган уч нафар Қирғизистон фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатилганини эълон қилган.

2022-йил 24-февралда рус қўшинлари Украинага кенг кўламли босқинни бошлади. Россия ҳукумати буни қуролли ҳужум деб атамади, балки уни «демилитаризация» ва «денацификация»га қаратилган махсус операция деб атаган.