Амалдорларнинг 2021-йил бўйича декларацияси: Ҳукумат аъзоларининг мулки ва даромади

252

Давлат солиқ хизмати мансабдор шахсларнинг 2021 йил учун декларацияларини эълон қилди. «Клооп» Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг декларациясини ўрганиб чиқиб, улар қанча пул ишлаб топгани, нимага эгалик қилишини айтиб беради.

Эълон қилинган ҳужжатларга кўра, вазирлар маҳкамасининг раиси Ақилбек Жапаров 2021-йилда 1 миллион 471 минг сом ишлаб топган, қариндошлари эса ҳеч қандай даромад қилмаган. Жапаровнинг декларациясида унинг майдони 77,5 квадрат метр бўлган квартираси борлиги кўрсатилган – Жапаровларнинг бошқа мулки йўқ.

Адилбек Қасималиев, Ақилбек Жапаров ва Эдил Байсалов. Сурат: Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати.

Вазирлар маҳкамаси раисининг ҳозирги биринчи ўринбосари Адилбек Қасималиев 2021-йилда Президент маъмурияти раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаганида 896 минг сомдан ортиқ маош олган. Амалдорнинг яқинлари йил давомида 3,8 миллион сомдан ортиқ даромад олишган. Қасималиев ҳам 215 минг сомлик турли жиҳозлар ва мебеллар, ярим миллион сомлик кўчма мулкка эга. Қариндошларнинг уйи 216,7 м², умумий майдони 704 м² бўлган бир нечта ер участкалари ва 1529,2 м² бўлган турли хил бинолар мавжуд. Шунингдек, 120 минг сомлик маиший техника ҳамда 1,9 миллион сомлик кўчма мулклари ҳам бор.

Вазирлар маҳкамасининг раис ўринбосари Эдил Байсалов 2021-йилда 4 миллион 172 минг даромад олган, яқинлари эса ҳеч қандай даромад олмаган. 2021-йил октябргача Байсалов Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги элчиси бўлган. Декларацияга кўра, унинг майдони 125,89 м² бўлган уйи ҳам бор.

Ҳукумат раҳбарининг яна бир ўринбосари Бақит Турабаев эса 2021-йилда депутат сифатида 773 минг сомдан ортиқ даромад олган. Қариндошлар йил давомида 180 000 даромад кўрган. Торобаевнинг 180 ва 179 м² майдонли иккита уйи бор. Қўшниларнинг 3500 м² қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлари ва 385 м² уйлари бор.

Бақит Торобаев. Сурат: Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати.

Ички ишлар вазирлиги раҳбари Жээнбек Кулубаев 2021-йилда Президент девонининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи бўлиб ишлаганида 4,4 миллион сом ишлаб топган. Амалдорнинг яқинлари бир йилда 1,4 миллион сом ишлаб топган. Кулубаевнинг 70 м² квартираси бор. Вазирнинг қариндошларининг ҳам хонадонлари бор, лекин уларнинг уйлари Қулубаевникидан икки баробар катта.

Адлия вазири Аяз Баетов 2021-йилда 5 миллион сомдан ортиқ даромад олган. Баетовнинг 60 м² квартираси ва Toyota Camry автомобили бор. У 2021-йил октябрь ойида Адлия вазири этиб тайинланган, бунгача Судялар вакиллик маркази директори лавозимида ишлаган.

Иқтисодиёт вазири Данияр Амангелдиев 2021-йилда 2,5 миллион сомдан ортиқ даромад кўрган. Унинг 570 минг сомлик қорамоли бор.

Меҳнат вазири Кудайберган Базарбаев 2021-йилда Президент девонининг бўлим мудири бўлиб ишлаганида 911 минг сом ишлаб топган. Қариндошлар эса бир йилда 613 минг сом даромад олишган. Базарбаевнинг 78 м² квартираси, Mercedes русумли автомобили ва 1 миллион 50 минг сомлик чорва моллари бор.

Табиий ресурслар, атроф-муҳит ва техник назорат вазири Динара Қутманова 2021-йилда 758 минг сомдан ортиқ даромад олган. Декларацияга кўра, у 144 м² майдонга эга квартира, умумий майдони 247,3 м² бўлган саноат иншооти/биноси ва бир нечта ер участкаларига эга.

Фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Ажикеев 2021 йил учун декларациясида ўзининг қарийб 3 миллион сом даромади, 68,6 м² бўлган квартира ва тўртта автомашинасини кўрсатган.

Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиев 2021-йилда 405 минг сом ишлаб топган. Декларацияга кўра, Бейшеналиевнинг 34 м², 67,5 м² ва 81 м² бўлган учта квартираси, 3475 м² ва 600 м² бўлган иккита ер участкаси ҳамда Toyota Land Cruiser автомобили бор.

Азиз Аалиев ҳамда Арзибек Кожошев. Сурат: Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати

Қирғизистоннинг ЕИКдаги (Евросиё иқтисодий кенгаши) энергетика ва инфраструктура бўйича вазири Арзибек Кожошев 2021-йили Вазирлар маҳкамасининг биринчи ўринбосарлик хизматида 735 минг сомдан ортиқ даромад топган. Майдони 70,1 м² хонадони, 1 млн сомлик моли, 500 минг сомлик йилқилари ҳамда Lexus автомобили бор.

Қирғиз-ўзбек тараққиёт фондининг ҳозирги етакчиси Азиз Аалиев, 2021-йили вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари бўлиб турган вақтида фақатгина 355 минг сом даромад топган. Қариндошлари бу вақт давомида 242,9 млн сомдан ортиқ даромад топган.

Декларацияга кўра, Аалиевнинг мулки йўқ, аммо яқин қариндошларининг майдони 5,27 гектар ери, шунингдек 2543 м² саноат қурилмаси/бинолари бор. Аалиевнинг қариндошлари «Бурана Текстиль» компаниясининг 33% улушига ҳам эгалик қилишади, компания трикотаж буюмларини чиқаради.

Вазирлар маҳкамасининг чегара масалалари бўйича махсус вакили эса Назирбек Борубаев 2021-йили 902 минг сомдан ортиқ даромад топган. Яқин қариндошлари йил ичида фақат 82 минг сом топишган. Борубаевнинг 500 минг сомлик банк омонат китобчаси ҳам бор.