Бир кадр билан: Бишкекда «Келечек» болаларнинг реабилитация маркази очилди

315

29 декабрь куни Бишкекда «Келечек» болалар реабилитация маркази очилди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати хабар берди.

«Келечек» болалар реабилитация маркази. Сурат / Президентнинг матбуот хизмати

Марказнинг уч қаватли биноси 88 ўринга мўлжалланган бўлиб, болалар ва уларнинг ота-оналари учун мўлжалланган. Лойиҳа бўйича бинонинг майдони 1 756 кв.м., қурилган майдони 508 кв.м. Реабилитация маркази биноси шаҳар электр таъминоти, сув таъминоти, канализация ва иссиқлик тармоқларига уланган.

Президент Садир Жапаров «Келечек» марказининг очилишида иштирок этди. Унинг сўзларига кўра, Қирғизистонда 200 мингдан ортиқ ногирон фуқаролар бор ва уларнинг 36 мингга яқини таълим, тиббий ёрдам ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож болалардир.

«Шунинг учун биз фарзандларимиз саломатлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун шароит яратишимиз керак», деган Жапаров.