2022-йили бутун дунёда, жумладан Қирғизистонда ҳам беқарор, ҳатто фожиали воқеалар содир бўлди. Ўртада ғалабалар ҳам бўлди, аксарияти спорт соҳасида. «Клооп» ўтаётган йилдаги мамлакат учун муҳим бўлган суратларни тўплади. Улар билан танишиб чиқинг.
Қирғизистонликлар 7-январда парламент биносининг олдида қирғиз ҳарбийларини Қозоғистонга киргизишга қарши норозилик акциясига чиқишган.
Тинчлик митинги депутатлар КХШТнинг доирасида қирғиз ҳарбийларини Қозоғистонга юбориш керакми ёки йўқми деган масала муҳокама қилинаётган парламент йиғини вақтида ўтган. Мамлакатнинг кўпчилик шаҳарларини қоплаб бораётган норозиликлар сабаб Қозоғистонга КХШТ ҳарбийларини киргизишни президент Токаев илтимос қилган. Токаев норозиликка чиққанларни «террористлар» деб атаган.
Натижада Қирғизистон бари бир қўшни давлатга тинчлик ўрнатувчи кучларини киргизган. МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Ташиев қирғиз ҳарбий гуруҳида 150 ҳарбий, саккиз зирхли техника ва 11 автомобил бўлади деб топган. Улар январнинг ўртасидагина мамлакатга қайтиб келган.
Қозоғистондаги тартибсизликлар вақтида қўлга олиниб, калтакланган қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузахунов уйига қайтиб келган вақт. Суратда у яқинларининг қуршовида, 11-январь.
Рузахунов Қирғизистонга 10-январда кечки пайт қайтиб келган — уни қирғиз милиция ходимлари олиб келган. Мусиқачи Қозоғистонга норозиликлар куч олиб турган вақтда бориб қолган. У ортга қайтаришга ҳаракат қилганда уни қозоқ полицияси ушлаб олган. Полиция тарқатган видеода музикачини ёлғон гапиришга мажбурлашган — ўшанда Рузахунов тартибсизликларга пул учун қатнашганини айтган.
Видеони Қозоғистоннинг давлат телеканаллари тасвирга ола бошлаган — кадрлар кенг тарқаганда Қирғизистоннинг таниқли мусиқачисини ватандошлари таниб, ижтимоий тармоқларда муҳокама қила бошлашган. Рузахунов ижтимоий тармоқдаги шов-шувлардан кейинга бўшатилган. Бўшатишга МХДҚнинг етакчиси Ташиев ҳам қатнашган.
22-январь куни ниқобли куч ходимлари суриштирувчи журналист Болот Темировни офисидан олиб чиқиб кетишмоқда.
Темировнинг офисига куч органлари кутилмаганда бостириб кириб, тинтув щтказган. Шундан кейин журналистнинг чўнтагидан гиёҳванд модда топилди деб эълон қилишган. Темиров ўзи дарҳол гиёҳванд моддани чўнтагига солиб қўйишганини айтган. Кейинчалик Темировнинг ҳамкасблари куч ходимларининг ичидан ким соли қўйган бўлиши мумкинлигини ҳам аниқлашга ҳаракат қилишган.
Темиров МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг қариндошларининг бизнеси ҳақида суриштирув чиққандан кейин қўлга олинган. Журналист «гиёҳванд модда» иши бўйича оқланган, аммо сохта ҳужжатларни фойдаланган деган важ билан бари бир уни мамлакатдан чиқариб юборишган.
Тоғ чанғиси бўйича спортчи Максим Гордеев Пекинда ўтган Олимпиада ўйинларида Қирғизистоннинг байроғини кўтариб бормоқда.
Спорт устаси ва Қирғизистоннинг чемпиони Максим Гордеев Олимпиада ўйинларига Қирғизистоннинг номидан қатнашган ягона спортчи бўлди. Афсуски, у биринчи босқичдаёқ финишга етмай қолган. Кейинчалик у оёғини қалтислатиб олганини айтиб, қўллов кўрсатган ватандошларига миннатдорчилик билдирган.
Қирғизистонда қайтадан қизил китобга кирган жайронлар пайдо бўлди.
Уларни Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятидан Иссиқкўлнинг Тонг туманига олиб келишган. Аввал Қирғизистонда жайронлар бўлар эди, аммо ов тақиқланганига қарамай, браконьерлар бу жонзотларни қириб юборишган.
Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров Россиянинг премьер-министри Мишустин билан 24-февралда — Украинага кенг кўламли ҳужум бошлаган куни учрашган.
Учрашув вақтида Жапаров бир неча баҳсли баёнот қилган. Масалан, Мишустинга президентнинг номидан: «Биз Россия билан 200 йил бирга бўлганмиз, яна 300 йилга бирга бўлишга тайёрмиз», — деб айтган. Жапаровнинг гаплари Россия ҳукуматининг сайтидаги стенограммада эълон қилинган. Бироқ Қирғизистоннинг Вазирлар маҳкамаси сайтида бундай сўзлар ёзилмаган. Шунга қарамай, рус томони эъло қилган маълумотни инкор қилмаган.
Кейинчалик қирғиз ҳукумати нима бўлаётганини охири тушиниб, рус-украин урушида Қирғизистон бетараф позицияда бўлишини эълон қилган.
28-февралда Бишкекдаги валюталар курси. Россия Украинага ҳужум қилгандан кейин рублнинг қурби тушиб, доллар билан евронинг курси ўса бошлаган.
Бироқ ваҳима тўхтаб, валюта курси барқарорлаша бошлади — ҳозирда сомнинг долларга нисбатан қурби йил бошидагидек.
Аёлларнинг ҳуқуқлари учун 8-мартдаги анъанага айланган марш урушга қарши шиорлар билан ўтган.
Митингга 500 нафарга яқин фаол тўпланган. Марш «Россия» кинотеатридан бошланиб, Ала-Тоо майдони орқали, Революция қаҳрамонларининг эсталигигача чўзилган.
Бишкекдаги Россия элчилигининг олдида урушга қарши акцияга қарши туриш.
Россиянинг Украинага ҳужумидан кейин Россия элчихонаси олдига норозилик билдирган одамлар кела бошлади - ҳарбий тажовузга қарши бўлганлар ҳам, уни қўллаб-қувватлаганлар ҳам. Баъзи ҳолларда, юқоридаги расмда бўлгани каби, иккала томон ҳам элчихонада бир вақтнинг ўзида пайдо бўлган.
Охир-оқибат, суд Россия элчихонаси олдида митинг (ҳар қандай позицияда) ўтказишни тақиқлади - нафақат элчихона олдида. Митингга чиқмоқчи бўлганлар учун аввалгидек Бишкекнинг марказий қисмидан ташқарида фақат Горкий боғинигина қолдиришган.
Қирғизистонлик хоккейчилар IV дивизионда дунё чемпиони бўлишди. Чемпионат Бишкекда ўтди.
Финалда Қирғизистон терма жамоаси Қувайт хоккейчиларини йирик 14:0 ҳисобида мағлуб этиб, III дивизионга йўлланмани қўлга киритди. Турнирда Қирғизистон ва Қувайт жамоаларидан ташқари яна бешта жамоа иштирок этди, улар орасида Сингапур, Малайзия ва Эрон терма жамоалари ҳам бор эди.
Чемпионатни ўтказиш учун давлат бюджетидан 2 миллион сўм маблағ сарфланди. Қолган харажатлар Халқаро хоккей федерацияси томонидан қопланди. Бишкекдаги чемпионат 2020 йилда ўтказилиши керак эди, бироқ у коронавирус пандемияси туфайли бекор қилинган.
Украинадаги урушда Россия армияси сафида хизмат қилаётганда ҳалок бўлган Қирғизистонда туғилган Россия фуқароси Эгемберди Дорбоевнинг дафн маросими.
Дорбоевнинг жасади ўзи туғилган Иссиқкўл вилоятининг Қора-Ой қишлоғига дафн этилган. У Қирғизистонни тарк этиб, Россиянинг Норилск шаҳрига жўнаб кетган ва у ерда 2021 йилда ҳарбий хизматга чақирилган. Кейинчалик бошқа рус қўшинлари билан биргаликда ҳарбий келишув асосида Украинага урушга жўнаган.
Дорбоев Украинадаги урушда рус қўшинлари томонида жанг қилиб ҳалок бўлган ягона қирғиз эмас. Уларнинг сони камида 10 киши. Урушда ғалаба қозониш учун рус қўшинлари этарли эмаслиги маълум бўлгач, у эрда нафақат сафарбарлик эълон қилинган, балки урушга хорижий давлатлар фуқаролари ҳам фаол жалб қилинган.
Бишкекда сурдирилган «Иссиқкўл» меҳмонхонасининг ўрнига президент администрацияси учун янги бино қурилмоқда.
15-апрелда Садир Жапаров ўзининг майдони 21 минг квадрат метрни ташкил қилган янги офисининг биноси қурилишига капсула солган. Лойиҳанинг аниқ қиймати маълум эмас, аммо ҳукумат янги бинога давлат бюджетидан пул ўтказилмаётганини, президентнинг иш бошқармасининг ҳисобидаги ерни «алмашиш» йўли билан қурилишини таъкидлашган.
Курашчи Жоламан Шаршенбеков Монголияда ўтган кураш бўйича Осиё чемпионатида ғалабага эришгандан кейин сальто ошмоқда.
20-апрелда Шаршенбеков спорт карьерасида биринчи марта Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган. Ёш спортчининг ғалабалари шу билан тўхтагани йўқ. Сентябрда у (ҳамкасби Акжол Махмудов каби) грек-рим кураши бўйича Сербияда ўтган мусобақада дунё чемпиони бўлди.
Бирлашган кураш дунёси (UWW) икки қирғиз полвонини 2022-йилнинг «тарих яратувчилари» деб атади.
Қурилиш ишларини бошлашдан олдин президент Садир Жапаров Қирғизистон янги ГЭСни Қозоғистон ва Ўзбекистон билан биргаликда қуришини айтган. Шунингдек, у «Қамбар-Ота-1» яқин уч-беш йил ичида фойдаланишга топширилишига ваъда берган. Қирғизистон ҳукумати 10 йил давомида станция қуришга ҳаракат қилган. Кўрамиз, бу иш Жапаровнинг кабинетининг қўлидан келадими, йўқми?
Июнь ойида узоқ кутилган бўлажак йирик каскади - «Қамбар-Ота-1» ГЭСининг қурилиши бошланди. Лойиҳага кўра, ГЭС тўғонининг баландлиги 256 метр, станциянинг ўзи эса Тўқтўғул ГЭСидан икки баравар кучли бўлади.
Қурилиш ишлари давом этаётган президент Садир Жапаров Қирғизистон Қозоғистон ва Ўзбекистон билан биргаликда янги ГEС қуришини айтди. Шунингдек, у «Қамбар-Ота-1» яқин уч-беш йил ичида фойдаланишга топширилишига ваъда берди. Қирғизистон ҳукумати 10 йил давомида станция қуришга ҳаракат қилган.
Қирғизистонлик тадбиркорлар 13 июнда ҳукумат уйи олдида назорат-касса машиналарининг мажбурий жорий этилишига қарши намойиш ўтказмоқда.
Қирғизистонда бундай митинглар бутун йилнинг биринчи ярмида ўтказилди. Бунга 2022 йил 1 январдан кучга кирган Янги Солиқ кодекси сабаб бўлмоқда. Унга кўра, барча кичик тадбиркорлар КCМдан фойдаланишлари шарт эди - бироқ йиллик даромади 8 миллион сўмдан ошмаганлар президент фармони билан солиқдан озод қилинди.
КCМ ўрнига тадбиркорлар мобил иловадан фойдаланишлари мумкин, бироқ сотувчилар унинг иши тўхтаб қолганидан бир неча бор шикоят қилишган. ККМ ёрдамида расмийлар товарларнинг соя алмашинувини йўқ қилмоқчи.
Мамлакат президенти Қирғизистон футбол фахрийлари жамоасида футбол ўйнаган.
30 август куни МДҲ давлатлари фахрийлар жамоалари ўртасидаги ўйинда жамоалар 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Дарҳақиқат, Жапаров футболга меҳрини бир неча бор кўрсатган – у бир неча турнирларда қатнашган (албатта, кўп гол урган), декабрь ойида эса Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бизнес-жетда учиб кетган.
Жапаров ўзининг яқин дўстига «Қирғиз Халқ қаҳрамони» номини берди. Президентнинг фармонига кзра, МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Ташиевга бу унвон «Қирғизистон халқининг ва давлатнинг олдидаги катта ҳиссаси» учун топширилган.
Бу унвон — мамлакатдаги энг яхшиларга берилувчи энг олий ном, уни давлат тарихида фақатгина 28 киши олган. Уларнинг қаторида Чингиз Айтматов, Сабира Кумушалиева, Жусуп Абдрахманов, Исхак Разаков ва ҳозирда қамоқда ўтирган собиқ президент Алмазбек Атамбаев бор.
Боткен вилоятида Тожикистон билан қуролли тўқнашув бўлган ҳудуддан чиқиб кетаётган қочқинлар автомобиллари карвонини кузатаётган ўсмир бола.
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яна бир можаро 14 сентябрда бошланган ва бир неча кун давом этган. Бу сафарги можаро аввалгидан ҳам шиддатли кечди, чунки икки давлат тарихида биринчи марта оммавий учириладиган ракета мажмуаси каби ҳарбий техникадан фойдаланилди.
Ўша кунларда чегара яқинида жойлашган қирғиз қишлоқларининг 130 мингдан ортиқ аҳолиси ўз уйларини ташлаб, хавфсиз жойларга кетишга мажбур бўлди.
Ихтиёрчилар Бишкекнинг Спорт майдонига Баткенда жабрланганлар учун инсонпарварлик ёрдамини тўплашмоқда.
Чегара жанжали айниқса 16-сентябрда кескинлашиб кетган. Шу куни шаҳарнинг Спорт майдонида тез оранинг ичида инсонпарварлик ёрдамини тўплаш бошланган. Гуманитар ёрдамнинг биринчи қисмини ўша куни тунида жўнатиш имкони бўлган.
Боткенлик фуқаро вилоятнинг Қапчиғай қишлоғидаги вайрон бўлган уйидан қолган ашёларнинг бир қисмини йиғмоқда. Унинг уйи чегарадаги можарода вайрон бўлган.
Минкабнинг сўзларига кўра, можаро оқибатида 661 та уй зарар кўрган, улардан 423 таси яшаш учун яроқсиз, 238 таси таъмирга муҳтож. Соғлиқни сақлаш, таълим ва ҳаётни таъминлаш муассасалари ҳам зарар кўрган. Тожикистон томонида ҳам вайрон бўлган бинолар бор.
Қуролли тўқнашувда 63 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлган, 206 киши яраланган. Турли маълумотларга кўра, Тожикистон томонидан 41 дан 81 гача одам ҳалок бўлган.
Фаол Атай Бейшенбекнинг милиция уйини тинтаётганда тушган селфи сурати. Тинтувдан кейин Бейшенбек қўлга олиниб, ТИЗОга киргизилган.
Бейшенбек фуқаролик жамиятнинг коррупцияга қарши, сўз эркинлиги учун ва бошқа кўплаган митингларига фаол қатнашган. Шунингдек октябрда ҳукуматнинг Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга бериш ташаббусига қарши чиққан.
Шундан кейиноқ Кампирободни беришга қарши чиққан бошқа йигирмадан ортиқ фаол ҳамда сиёсатчилар билан бирга «оммавий тартибсизлик учун тайёрланишда» айблаб қамоққа олинган. Тергов гумонланувчилар оммавий тартибсизликка тайёрланганини тасдиқлаган бирорта ҳам далил кўрсатмаган.
24-октябрда Бишкекда ўтган сўз эркинлигини чеклашга ва «Кампиробод иши» бўйича фаол ва сиёсатчиларнинг қўлга олинишига қарши митинг.
Ишнинг айбланувчиларининг ҳибсга олинишини фаоллар ва ҳуқуқ ҳимоячиларигина эмас, аксарият депутатлар ва халқаро ташкилотлар ҳам танқид қилишган. Қўлга олинганларнинг айримлари сиёсиё очлик эълон қилиб, вазиятлари анча ёмонлашган, аммо Янги йилни ТИЗОдаги янги камераларда кутиб оладиган кўринади.
Бишкекдаги «Қизил томдан («Красная крыша»)» бошпана топган россиялик мигрантлар.
2022-йили Қирғизистон россиялик мигрантларнинг оқимига учради: февралда Украинага кенг кўламли ҳужум бошланиб, сентябрда Путин «қисман» мобилизация эълон қилгандан кейин россияликлар оммавий турда мамлакатдан чиқа бошлади.
«Қизил том («Красная крыша»)» — бу Украинага ҳужумга қарши бўлган россияликлар Бишкекда ташкил қилган жой. Унда урбанизм, ижтимоий фаолият, қўл ҳунармандчилиги ва маҳорати бўйича семинарлар ўтказилади, ўунингдек, бинода россиядан келган бошқа мигрантлар яшовчи хоналар мавжуд. Кимдир вақтинча қолса, айримлар узоқ муддатга қолиши мумкин.
Суриштирувчи журналист Болот Темиров «Манас» аэропорти лифтида фуқаролик кийимидаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамроҳлигида – Россияга депортация қилинишидан бироз олдин.
Бишкек шаҳар суди журналистни Қирғизистондан чиқариб юбориш қарорини 23 ноябрда қабул қилган. [Суд қарори тинглангандан] сўнг, хавфсизлик хизмати ходимлари Темировни суд залидан куч билан судраб олиб чиқиб, номаълум жойга олиб кетишган. Журналистни бир неча соат давомида ҳеч қаердан топа олмаган, кейинроқ уни аэропортда [бир неча] одамлар ҳамроҳлигида топишган - Темиров аллақачон Москвага учаётган бўлган.
Темиров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевнинг қариндошлари ҳақидаги суриштирувидан сўнг ҳибсга олинган. Журналистдан «топилган» гиёҳвандлик иши ёпилган бўлсада, журналист қалбаки ҳужжатлардан фойдаланганликда айбланган. Темировнинг ҳамкасблари ва халқаро ташкилотлар буни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарининг суриштирув учун қасоси сифатида баҳоламоқда.
25 ноябрь куни Бишкекда сўз эркинлигини ҳимоя қилиш митинги бўлиб ўтган. Худди шундай акция Ўш шаҳрида ҳам бўлган.
Намойишда қатнашганлар расмийлардан Болот Темировни Қирғизистонга қайтариш, «Кампиробо иши» бўйича ҳибсга олинганларни озод этиш ва мамлакатда сўз эркинлигига босимни тўхтатишга чақирган. Акцияда 700 дан ортиқ киши иштирок этган.
Бишкекдаги намойишчилар темир йўл вокзали яқинида тўпланиб, Филармония томон юришни режалаштирган, бироқ милиция уларга тўсқинлик қилган. Натижада митинг «рухсат этилган» Горкий боғига кўчган.