Парламент собиқ президентларни имтиёзлардан ажратиш таклифини биринчи ўқишда қўллади

246

Жогорку Кенешнинг 21-декабрдаги йиғилишида «Қирғизистон президентининг фаолиятини кафолатлари ва собиқ президентнинг мақоми ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қўллов топди. Бу ҳақда парламентнинг сайтига маълумот жойлаштирилди.

Муҳокама вақтида депутат Сеид Атамбаев президентлик муддатини тўлиқ тугатмаган давлат раҳбарларига собиқ президент номи берилмаслиги кераклигини айтди. Шунингдек, собиқ президент номи беш йиллик муддатгагина берилиши керак деб таъкидалди.

«Президент фаолиятининг кафолатлари ҳамда собиқ президентнинг мақоми ҳақида»ги қонунга ўзгартиришларни киргизиш таклифини депутат Жениш Токторбаев 6-декабрда айтиб чиққан.

Депутат бундай чоралар бюджет маблағларини самарали ишлатиш мақсадида кераклигини таъкидлаган.

Ҳозирда собиқ президентлик мақоми Сооронбай Жээнбеков билан Роза Отунбаевадагина бор. Бунга қадар фуқаролар уларни мазкур мақомдан ажратиш учун қўл тўплай бошлаган.

Собиқ президентлар Алмазбек Атамбаев, Аскар Акаев ва Курманбек Бакиев эса бу мақомдан ажратилган.

«Собиқ президент бутун умри давомида тўлиқ хавфсизлик билан таъминланади. Иккинчидан, давлат уйлари умрбод фойдаланиш учун берилади. Аэропортлар ва бошқа станцияларда расмий заллардан фойдаланади. Бепул тиббий ёрдам кўрсатилади. Собиқ президент белгиланган президентлик маошининг 75 фоизини олади [...] Мамлакатимизда беш нафар президент ишлаб кетган. Бироқ уларнинг бирорта ҳам камбағал, ҳайдаган мошинаси йўқ, яшашга уйи йўқ президентни кўрганим йўқ. Буни жамоатчилик ҳам сезиб турибди. Бундан ташқари, президентгина эмас, унинг атрофидаги қариндошлари, яқинида юрган кишилар, ҳатто ҳайдовчиларигача жуда бойиб кетишган», — деб билдирган депутат.

Депутат собиқ президентлар ва уларнинг оила аъзоларига берилган давлат қўриқчиси, хизмат машинаси, бепул тиббий хизмат ва мобил алқалар имконини бекор қилишни таклиф қилган.

Токторов, шунингдек, собиқ давлат раҳбарларига давлат қароргоҳларида яшашни тақиқлашни таклиф қилган. Таклиф этилаётган тузатишларга кўра, коммунал хизматлар ҳақини Жокоргу Кенешнинг,  Вазирлар Маҳкамасининг етакчиси, Олий суд ва Конституциявий суд раиси, Бош прокурор ўз маблағлари ҳисобидан тўлайди.

«Агар ҳозир чора кўрмасак 20-30 йилдан кейин экс-президентлар қароргоҳга сиғмай қолишади, қароргоҳ эса собиқ президентларнинг шаҳарчасига айланиб қолади», — деб таъкидлаган депутат.