Бир кадр билан: Садир Жапаров Қатардаги Жаҳон чемпионатининг финал мусобақасига борди

272
Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Президент Садир Жапаров 18-декабрда Қатарда ўтган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг финалига борди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

«Эслатиб ўтсак, давлат раҳбари Қатарга иш сафарини давлат амири шайх Тамим бен Хамад Аль Танининг шахсий таклифи билан амалга оширмоқда», – деб ёзилади билдирувда.

Футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг финалида Аргентина билан Франция термалари ўйнаб, Аргентина 4:2 ҳисобида ғалабага эришиб, жаҳон чемпиони бўлди.

Садир Жапаров Қатарга 18-декабрда борган. Президентнинг матбуот хизмати Жапаров у ерга «иш сафари билан кетганини» билдирган. Бу орада Қатар ОАВси Жапаров Қатарга футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг финал мусобақасига меҳмон қатори чақирилганини ёзган.

Садир Жапаровнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев Қатарнинг амири Жапаровни мамлакатга, жумладан Футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг финал мусобақасига шахсан ўзи чақирганини айтди. Султанбаев Жапаров Қатарга «иш сафари билан борди» деб ишонтирмоқда.