Ўшда талаба қизни калтаклашда гумонланиб нафақадаги чегара ходими қўлга олинди

280

14-декабрда Ўш шаҳрида талаба қизга қўл кўтаришда гумонланиб икки киши қўлга олинди, улардан бири нафақадаги чегара ходими. Бу ҳақда Ўш ШИИБдан билдиришди.

Билдирувга кўра, 9-декабрдан 10-декабрга ўтар кечаси соат 02:30ларда 22 ёшдаги талаба қиз милицияга ариза билан мурожаат қилган. У қўшниси хонадонига келиб, уни калтаклаганини айтган.

Жиноятга гумондор қатори милиция ходимлари тарафидан Алай туманининг 30 ёшдаги турғуни ва Ўзган туманининг 37 ёшдаги турғуни қўлга олинган. Маълумотга кўра, жабрланувчига қўл кўтарган фуқаро соби чегара ходими, у 6 ой аввал нафақага чиққан.

Милициядан гумонланувчи дастлабки кўрсатмасида «талаба қиз яшаган хонадонда қий-чув бўлгани сабаб қўшниларига тинчлик бермай қўйганини, шу сабаб жаҳли чиқиб уриб юборганини» айтган.

Мазкур факт бўйича «Безорилик» моддаси билан иш қўзғалиб ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.