9-декабрда Бишкекнинг Биринчи май туман суди экс-депутат, «Бутун Қирғизистон» партиясининг аъзоси Орозайим Нарматовани 2023-йилнинг 20-февралига қадар қамоқда қолдирди. Бу ҳақда туман судининг матбуот хизмати билдирди.
Шунингдек, унга нисбатан 14-ноябрда «Ҳукуматни куч билан босиб олишга очиқ чақириқлар» моддаси билан айб қўйилгани маълум бўлди.
Ҳибсга олингандан бери эса ҳеч қандай тергов амаллари олиб борилмаётганини айтиб, жиноят иши бўйича «ҳеч қандай далил йўқ» деб таъкидлади.
«Ўтган йили акам вафот этиб қолганда аэропортдан террористни қўлга олгин каби олиб кетганди. Ўшанда мендан кечирим сўраб, чиптамни тўлаб бериб, қайта кузатиб қўйишган. Ўша ишни қайта титиб чиқиб, “президентнинг обрўсига путур етказган экансан” деб, бу ишга қўшишмоқда. “Мамлакатда тартибсизлар чиқаришни режалаштириб, президентни зэк дегансан” дейишди. Москвада акамдан қолган тўрт бола билан, отамнинг соғлиғини қараб юрганман, қандай қилиб ҳукуматни босиб олай? Ҳукуматни бошинглар тортинглар деб ўтирганман», — деди Нарматова.
27-октябрда Нарматова Москва шаҳрида қўлга олингани хабар қилиниб, фаол Илгиз Шаменов билан бирга Бишкекка етказилган. Шаменов Нарматова иккисига «Ҳукуматни куч билан босиб олиш» моддаси билан иш қўзғалганини маълум қилган. Суд иккисини ҳам 20-декабрга қадар қамоққа олган.
ИИВ «Оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёрланиш»да гумонланиб қўлга олинган фаоллар ва сиёсатчиларнинг сони деярлик 30 нафарга яқинлади. Суд уларни икки ойга қамоққа олган. Қўлга олинганлар Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга ўтишига қарши чиқиб, ҳукуматни танқид қилиб келишган.
Орозайим Нарматова мамлакатдаги воқеаларга фикрини фаол билдириб, ҳукуматни танқид қилиб келгани билан танилган. Шунингдек у Кампирободнинг қўшни ўлкага берилишига қарши чиққанлардан бири.