Вазирлар маҳкамаси кўмир, газ ва электр энергиясини сотиб олишга 25 млн доллар кредит олмоқда

297

Вазирлар маҳкамаси энергетика тармоғини қўллаш учун Осиё тараққиёт банкидан 50 млн доллар олмоқда. Маблағ кўмир, газ ҳамда Қозоғистон билан Туркманистондан электр энергиясини импорт қилишга сарфланади.

«50 млн долларнинг 35 млн доллари — кредит, ярми — грант. Кредит вазирлар маҳкамасининг инқирозга қарши режани қўллашга мўлжалланган. Кредит банкнинг талабига ва шароитига кўра 24 йилга олинади: унинг 8 йили бир фоиз билан, қолган 16 йили — йиллик 1,5 фоиз билан тўланади», — деди молия вазирининг ўринбосари Руслан Татиков.

Депутат Нуржигит Кадирбеков масалани бошқа йўллар билан ҳал қилиш керак деб жавоб берди. У кредит олиб муаммони ҳал қилиш ҳамманинг ҳам қўлидан келади деб айтди.

«Қарз сўраяпсизлар холос. Қирғизистоннинг кўпи кўп — ҳамма билан Туркманиятон билан Қозоғистоннинг кўпи — чўл. Нима учун у ердан импорт қиламиз? Нима учун энергетикани у ердан оламиз? Қанча йилга оляпмиз [кредитни?] Сиз вазирнинг ёш ўринбосарисиз. 24 йилдан кейин қанча ёшда бўласиз? [...] Бу ерда бизнесменлар бор, улар ҳам кредит олади, аммо фикри, режаси аниқ бўлади, эрта ё индинга тўлайман деб. Сиз билан бизда бундай ҳис йўқ. Ҳозир олиб қўяверайлик, кейингилар тўлайди деган тушунча билан оляпмиз, ҳеч хижолат бўлмай. Кредит олмасликнинг йўлини қидириб кўрайлик», — деб таклиф қилди депутат.

«Кўмирнинг захираси етарли» ва бошқа ваъдалар

Энергетика вазирлигининг бошчиси Таалайбек Ибраев октябрь ойидаёқ кўмирнинг захираси янги йилгача етади, ҳеч ким хавотир олмаса бўлади деб ишонтирган. Унинг айтишича, бу йилга иситиш мавсумига 9 млрд сом ажратилган.

Янги йилга бори, амалдорнинг айтишича, ҳукумат Қозоғистондан қўшимча яна 400 минг тонна кўмир сотиб олишни истайди. Ўша вақтда бу қарорга депутат Дастан Бекешев норозилигини билдирган.

«Ажойиб лойиҳаларимиз бор экан. Бишкек ИЭМига 400 минг тонна маҳаллий кўмир еткизмоқчи эдик. Аммо бундай бўлмай қолди. Иситиш мавсумига оз вақт қолди, биз эса қўшниларимиздан кўмир қидириб юрибмиз. Кўламини тасаввур қиляпсизми? 400 минг тонна?» — деб ёзган депутат.

Аввалроқ Ибраев Кара-Кечедан кўмир олишнинг харажати қозоқнинг кўмирига қараганда юқори бўлиб кетади деб жавоб берган.

«Бишкек ИЭМнинг икки блоги бор — янгиси ва эскиси. Янгиси Кара-Кече кўмирига мослаб қурилган. Эски блок эса 60 йилдан ортиқ вақтдан бери ишлаб келади, у Қозоғистоннинг Қарағанда кўмирига мослаштирилган. Агар иқтисодий томондан қаралса, Кара-Кеченинг кўмирини эски ўт қозонда ёқадиган бўлсак, у ҳолда бизда харажат кўп бўлади. Аниқроғи, қўшимча газ ва мазут қўлланишимиз керак бўлади. Шу сабабдан қозоқ кўмирини сотиб олиб, эски ўт қозонда ёқишимиз арзонроқ бўлади», — деган Ибраев.

Суратнинг манбаи : Sputnik.kg