Бишкекда Россиянинг президенти Владимир Путиннинг сафари кутилаётганини, у Евросиё иттифоқининг саммитига иштирок этиш учун келишини тасдиқлашди қирғиз президентининг матбуот хизматидан. Оммавий тадбирларга Янги йилга қадар тақиқ солингани айнан ушбу сафарга боғлиқ бўлиши мумкин дейишади экспертлар.
ЕОИИнинг таркибига Қирғизистон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Россия киради. Бу йил Евросиё иттифоқида Қирғизистон раислик қилмоқда, шу сабабдан мамлакат ҳукумати саммит Бишкекда ўтишини йил бошидаёқ билган. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков рус президенти Қирғизистонга келишини ноябрнинг бошидаёқ айтган. 4-декабрда ТАСС Песковга таяниб, Путин Евросиё иттифоқининг саммитига қатнашиш учун Бишкекка 5-11-декабрда боришини билдирган.
Бунга қадар уч кун аввал Бишкекнинг Биринчи май туман суди пойтахтда Янги йилга қадар митингларни тақиқлаган. Улар асосан Ала-Тоо майдонида ва унга яқин Эркиндик бульварида, Линейная кўчасидан Чуй проспектига қадар, Жогорку Кенешнинг, президент администрациясининг, Олий суднинг, Россия элчилигининг ҳамда МХДҚ биноларининг олдида тақиқланган.
Митингларга Янги йилгача тақиқ қўйилгани Путиннинг сафари билан боғлиқми деган «Клооп»нинг саволига қирғиз президентининг матбуот хизмати уни чекловни киргизган туман судидан сўрашни маслаҳат берди. Аммо экспертлар шундай алоқа бор деб ҳисоблашади.
«Албатта, айниқса Армениянинг шартида, у ерда ҳам КХШТнинг саммити ўтиб, арман халқининг бир қисми Путиннинг сафарига қарши кўчага чиққан эди-ку, шуни ҳисобга олганда, боғлиқ бўлиши мумкин — деб ишонади сиёсатшунос Турат Акимов. — Шу сабабдан бизникилар ҳам сиёсий эҳтиёткорлик мақсадида [оммавий тадбирларни] чекловни ҳал қилишган бўлса керак, ҳеч бир одамлар гуруҳи атайлаб ёки тасодифан Путиннинг сафарига қарши йўлга чиқиб қолмасин деб».
«Боғлиқ бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин: чеклов анъанаси кўпдан бери кузатилади, бунинг учун турли сабаблар келтирилмоқда, — деб таъкидлади юрист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Нурбек Токтакунов. — Путин келаётган бўлса эса, унда албатта, бу ҳам сабаб. Аммо мен бир муҳим нарсани айтгим келади: суд кенг ҳудудда митингларни узоқ муддатга тақиқ қўя олмайди. Бу ерда мамлакатнинг барча фуқароси процесс тарафи бўлиб қолади. Бундай қилмаслик керак, чунки, бу Конституцияни, қонунларни бузиш бўлиб қолади. Суднинг бу қарорининг кучи йўқ ҳисоби», — деб таъкидлади юрист.
Омбудсмен Атир Абдрахматова март ойидаёқ, судлар Россия элчилигининг олдида ва Ала-Тоо майдонида митингларни тақиқлаганда бу қарор Конституцияга қарши келишини айтиб чиққан. Конституциясининг 39-моддаси ҳар бир одамга тинч йиғилишларни ўтказиш эркинлигини кафолатлайди.
Путин, уруш ва Рахмонга мукофот берилиши
Қирғизистонда Путинга муносабат 24 февраль куни Украинага қилинган ҳужумдан кейин ёмонлашган. Қирғизистон расмийлари бу борада умумий позицияни эгаллашга ҳаракат қилмоқда. Бироқ кўплаб қирғизистонликлар Украинадаги урушга норозилик билдириб, Путин Украинадаги урушда ҳалок бўлганлар ва етим қолганлар учун Гаагадаги Халқаро жиноий суд олдида жавоб бериши керак, дея норозилик билдиришган.
Путин Тожикистоннинг президенти Эмомали Рахмонни «ҳудудий барқарорликни ҳамда хавфсизликни таъминлашга қўшган ҳиссаси учун» деб орден билан мукофот қилишга қарор қилгани ҳам Қирғизистонда салбий реакцияни пайдо қилган. Бу октябрда қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувдан кейин бўлган, қўшни ўлка президентини мукофотлаш қирғиз фуқароларинигина эмас, Жогорку Кенешнинг депутатларини ҳам норози қилган.
Путиннинг Украинага қарши очган уруши оддий қирғизистонликларнинг ҳам ҳаётига таъсир қилган. Сентябрда Бишкек Россиядаги сафарбарликдан яширинганларнинг оммавий оқимига учраган. Шу сабаб Бишкекда уй ижараси қимматламоқда.
Қирғизистонда ЕОИИнинг номига ҳам саволлар кўп. Товар, капитал ва ишчи кучнинг эркин юриш учун тузилган ҳудуд амалда қирғиз товарларининг ЕОИИ бозорига эркин чиқишини кафолатламайди, санкциялардан кейин эса мамлакат фуқаролари учун импорт машиналарни сотиб олиш имкониятини ҳам анча қисқартирган.