Бишкек шаҳар суди Канат Исаевни 23-декабргача қамоқда қолдирди

277

Бишкек шаҳар суди 5-декабрда парламент собиқ депутати Канат Исаевни адвокатларининг аппеляция аризасини кўриб чиқиб, депутатнинг эҳтиёт чорасини ўзгартиришдан бош тортди. Суд сиёсатчини 23-декабргача ҳибсда қолдирди. Бу ҳақдаги маълумотни «Клооп»га Бишкек шаҳар судининг матбуот хизмати тасдиқлади.

Қарорга кўра, шаҳар суди Биринчим ай туман судининг қарорини ўз кучида қолдириб, ҳимоячиларнинг шикоятини қаноатлантирмасдан қолдирди.

Собиқ депутатнинг қизи Бермет Исаева 24.kg’га отаси айби йўқлигини айтганини билдирди.

«Бу 2017-йили қўзғалган эски ишю Эҳтиёт чораси бўйича судлар “маҳфий” деб ёпиқ ўтмоқда. Асосан судда кўрилмаган», — деди Бермет Исаева.

Жогорку Кенешнинг собиқ депутати 23-октябрда қўлга олинган. У МХДҚнинг ТИЗОсига 23-ноябрда киргизилган. Исаев унга қадар бир кун аввал тузилган Кампиробод сув омборини ҳимоя қилиш қўмитасининг аъзоси бўлган.

Суддан собиқ депутатнинг 2018-йилнинг 1-октябридан бери ҳеч қаерга кетмаслик тилхати бор эканини билдиришган.

Бироқ Исаевга нисбатан қўзғалган жиноят иши яширин гриф эканига таяниб батафсил маълумот беришмаган.

Собиқ депутатнинг қариндошлари айтишича, 23-октябрь куни уни МХДҚга сўроққа чақириб, бир неча соатдан кейин ушлаб кетишган.

Гап 2017-йили қўзғалган жиноят иши ҳақида бўлмоқда. Ўшанда МХДҚнинг ходимлари Исаевни «ҳукуматни куч билан босиб олишга» тайёргарлик кўришда гумонлаб қўлга олишган.