Бозорқўрғон туманлар аро реабилитация маркази Қийноқларнинг олдини олиш миллий марказининг вакилларини бинога киргизишмаган. Бу ҳақда миллий марказининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотда реабилитация марказининг етакчиси «давлат ходимининг этикасини бузиб, текширувга борган ходимларга қаттиқ гапириб, одобсиз сўзларни қўллангани» айтилади.
«Миллий марказ ходимларининг дўстона суҳбатлашиб олиш илтимосини рад этиб: «Бу менинг ташкилотим, қачон хоҳласам бақираман»”, — деган реабилитация марказининг етакчиси.
Жорий йилнинг 6 сентябрида Қийноқларни олдини олиш маркази реабилитация марказида кўплаган қонунбузарликлар аниқланган. Текширувдан кейин дориларнинг муддати ўтиб кетгани, озиқ-овқатнинг сертификациядан ўтмагани ҳамда бинода шароитлар ёмон экани маълум бўлган.
«6 сентябрда аниқланган қонунбузарликлар Бозорқўрғон туманлараро реабилитация марказининг раҳбарияти ҳамда ходимлари тарафидан қилинган шафқатсиз, обрў-эътиборни таҳқирловчи муомалани кўрсатиб турибди. Санитария, озиқ-овқат, ёнғинга қарши қоида бузишлар ҳамда бошқа кўплаган қонунбузарликлар аниқланган. Бу беморларга ноинсоний муомала қилинаётганидан хабар беради», — деб таъкидлашди миллий марказдан.
Қийноқларнинг олдини олиш марказининг ходимлари юқоридаги фактларни текшириш илтимоси билан Жалолобод вилоят прокуратурасига керакли ҳужжатларни ўтказиб берди.
Қийноқларнинг олдини олиш маркази
Қийноқларнинг ва бошқа қўпол муомалаларнинг турларини олдини олиш миллий маркази — бу эркинликдан ажраган ва қамоқда сақланган одамларга нисбатан қийноқларни ҳамда қўпол муомала қилишнинг олдини олувчи мустақил орган.
Мазкур марказ ИИВнинг, МХДҚнинг, ЖИДХнинг ҳамда вазирликларга, Қуролли кучларнинг Бош штабига, Давлат божхона хизматига ҳамда Давлат миграция хизматига тегишли идораларни текширади.
Шунингдек маркази хусусий ва диний ташкилотларга тегишли болалар уйларини ҳамда етим болаларни боқувчи, тарбияловчи идораларни текшириш ҳуқуқига эга.