Хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби Кампиробод иши бўйича ҳибсга олинган Кенешбек Дуйшебаев президент Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевни жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилди.
Дуйшебаевнинг бош прокурори Қурманқул Зулушевга йўллаган шикоятини 24.kg ахборот агентилиг эълон қилди. Шикоятда у Жапаров ва Ташиев Кампиробод масаласи бўйича бир қатори қонунларни бузганини ёзган.
«Сув кодексида Қирғизистоннинг сув ресурслари мамлакатнигина мулки ва ундан ажратилмайди деб ёзилган. Конституцияда республика ҳудудининг чегараси дахлсиз деб кўрсатилган. Бундан ташқари, Бош қонунда ер, кон бойликлари, ҳаво майдони ҳамда бошқа табиий ресурслар — мамлакатнинггина мулки деб ёзилган. [...] Садир Жапаров билан Қамчибек Ташиевнинг ҳаракатларига оғир ва махсус оғир жиноятларнинг белгилари бор», — деб ёзган у.
Шунингдек Дуйшебаев «Жапаров билан Ташиев куч органларига фаолларни ҳамда сиёсатчиларни қўлга олишга ноқонуний буйруқ берган» деб, оммавий қўлга олишларни «репрессия» деб атади.
Шу сабаб у президент билан МХДҚ бошчисини «Давлатга хоинлик», «Ваколатини суиистеъмол қилиш» моддалари бўйича жавобга тортишни талаб қилди.
Жогорку Кенешнинг депутатлари 17-ноябрда қирғиз-ўзбек чегара келишувини ратификациядан ўтказди.
ИИВ эса бир ой аввал 30га яқин фаол ва сиёсатчиларни ҳибсга олган. Уларнинг бари Кампирободнинг қўшни мамлакатга ўтишига қарши чиқиб, Садир Жапаров билан Қамчибек Ташиевни сув омборини қўшни давлатга ўтказаётгани учун танқид қилиб келишган.
Қўлга олинганларга «Оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёрланиш» моддаси билан жаримага тортилган. Уларнинг деярлик бари бир ойга қамоққа олинган.