Баткенда байрам тадбирларини ўтказишга бир йиллик чеклов киргизилди

236

Боткен шаҳар мэрияси маҳаллий аҳолига байрам тадбирларини 2023 йил 31 декабргача ўтказишга чекловлар қўйди. Бу ҳақда Боткен шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар берди.

Мэрия маълумотларига кўра, байрамларни вақтинча тақиқлаш тўғрисидаги қарор қирғиз-тожик чегарасида 63 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлган сўнгги қуролли можаро билан боғлиқ.

“Чекловлар Янги йил байрамлари, 8 март Халқаро хотин-қизлар куни, Наврўз, Ғалаба куни, Мустақиллик куни, сўнгги қўнғироқ, Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни нишонланадиган тантаналарга тегишли бўлади. Тез орада маҳаллий ҳокимликлар аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришни бошлайди”, — дейилади ҳокимлик хабарида.

Шунингдек, ҳокимлик байрамларни ташкил этишни тақиқлаш 22 ноябрдан бошлаб киритилганини таъкидлади.

Жорий йилнинг 14-17 сентябрь кунлари Тожикистон-Қирғизистон чегарасида содир бўлган қуролли тўқнашувда ҳар икки томондан 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.