Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаров биринчи Халқ қурултойида сўзга чиқди. У сўзининг аввалида президент Садир Жапаровга тўхталди.
«Ҳурматли Садир Нуркожоевич, ҳурматли халқ вакиллари ва замондошлар. Президентимиз бизни йўлимиз равшан, келажагимиз порлоқ, чегараси аниқ, халқи тўқ бўладиган давлат сари етакламоқда», — деди Жапаров.
Унинг қўшимча қилишича, «бу йўлда биринчи Халқ қурултойи делегатлари ўз маслаҳатлари билан ёрдам бериб, давлатга ўз ҳиссаларини қўшишади».