Баткен: Чегара жанжалида йўқолган 826 ҳужжат қайта тикланди

316

Боткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегара можаросида йўқолган 826 та ҳужжат тикланди. Бу ҳақда Боткен вилоят администрациясидан билдиришди.

Сурат: Баткен вилоят администрацияси

Маълумотга кўра, чегарадаги можаролар вақтида ҳужжатларини йўқотиб қўйган фуқаролар Давлат рўйхатга олиш хизмати томонидан рўйхатга олинган.

«Лайлак туманида 380, Боткен туманида 414, Қадамжой туманида 31 нафар эвакуация қилинган фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди. Бугунги кунга келиб барча 826 нафар фуқаронинг ҳужжатлари тўлиқ тикланиб, топширилди», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, Давлат рўйхатидан ўтказиш хизматининг Боткен шаҳридаги қабулхонасида ҳужжатлари яровсиз ҳолган келган фуқаролар навбатсиз қабул қилинаётгани таъкидланди.

14-17 сентябр кунлари қирғиз-тожик чегарасида кенг кўламли қуролли тўқнашув содир бўлган. Отишма давлат чегарасининг бутун периметри бўйлаб содир бўлган.

Тўқнашув натижасида 63 қирғизистонлик ҳалок бўлиб, 206 нафар киши яраланган. Ҳар икки томон бир-бирини ҳарбий босқинчиликда айблаган.

Муаллиф: Муслима Довурова