ЖЧ-2022: Эрон футболчилари мамлакатдаги норозиликларни қўллаб, давлат мадҳиясини ижро этишдан бош тортди

331

Эрон термасининг футболчилари Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Англияга қарши ўйин олдидан ўз давлатининг мадҳиясини куйлашдан бош тортишди. Улар бу ҳаракати билан икки ойдан бери мамлакатдаги митингларни бостириб келаётган Эрон расмийларидан норозиликларини билдирдилар.

 

Стадионда эронлик мухлислар ҳам ўз норозиликларини билдиришди: улар давлат мадҳияси янграганда ҳуштакбозлик қилиб, «Аёл. Яшаш.Озодлик» деган ёзуви туширилган футболкаларда ёки худди шундай ёзувли плакат кўтариб келишди.

 

The Athletic нашрининг хабар беришича, Эрон давлат телевидениеси миллий терма жамоанинг давлат мадҳиясини куйлашдан бош тортганини кўрсатмаган, аксинча, стадионни умумий кадрда кўрсатган.

Учрашувнинг ўзида Эрон терма жамоаси Англияга 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эронда норозилик намойишлари 16 сентябрда, 22 ёшли Маҳси Амина ўлимидан сўнг бошланган. Ўшанда виждон полицияси қизни «нотўғри» ҳижоб кийгани учун ҳибсга олган. Шундан сўнг полиция қизни «тарбиявий суҳбат» ўтказиш учун полиция бўлимига олиб борган, бироқ орадан икки соат ўтиб, қиз касалхонага ётқизилиб, кўп ўтмай вафот этган. Бу воқеадан кейин эронликлар полиция зўравонлигига ва аёлларни сайлов ҳуқуқидан маҳрум этаётган Эроннинг сиёсий режимига қарши норозилик билдира бошлаган.

Бутун дунёда эронлик намойишчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бирдамлик акциялари ўтказилмоқда. Сурат: Wikipedia

Эронлик қизлар ва аёллар норозилигини билдириб, ҳижоб кийишдан бош тортиб, уни ёқиш (бунинг учун улар озодликдан маҳрум бўлиши мумкин) ва сочларини кесишмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг 19 ноябрь ҳолатига кўра маълум қилишича, хавфсизлик кучларининг ҳаракатлари натижасида 378 киши ҳалок бўлган.

Ноябрнинг ўрталарида Ислом инқилобий суди давлат муассасасига ўт қўйишда айбланган намойишчига нисбатан биринчи ўлим ҳукмини чиқарган. Ҳозиргача Эрон парламентининг 227 нафар аъзоси сўнгги икки ой ичида ҳукуматга қарши намойишлар чоғида ҳибсга олинганларга ўлим жазоси берилишини таклиф қилган.