Россияда қирғизистонлик такси ҳайдовчиси ўлдирилди, тергов бошланди

256
Сурат: Россиянинг Москва шаҳри бўйича тергов қўмитаси

Россиянинг Москва шаҳрида қирғизистонлик муҳожирнинг жасади топилди. Бу ҳақда 22-ноябрда Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигидан билдиришди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 50 ёшдаги қирғиз фуқароси такси хизматида ишлаб юрган. У зўравонлик билан ўлдирилгани аниқланиб, гумондор қўлга олинди.

Ҳозирда Россиянинг Жиноят ва жазо кодексининг «Қотиллик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалиб, тергов амаллари олиб борилмоқда.

Иш элчиликнинг назоратида экани таъкидланди.