Прокуратуранинг НПОни назорат қилувчи ваколат ҳуқуқлари йўқ — Бош прокуратуранинг вакили

234

«Нотижорий ва нодавлат ташкилотлар тўғрисидаги» қонун лойиҳасининг прокуратура идоралари НПО устидан назоратни амалга ошира олади деган нормаси мамлакатнинг Конституция қонунига зид келади. Бу ҳақда  15-ноябрда Бош прокуратуранинг Конституцияга қарши ҳаракатланиш ва қонунларнинг амалга оширилишини назорат қилиш бошқармасининг прокурори Арсланбек Мурзаев нотижорий ташкилотлар ҳақидаги қонун лойиҳасининг муҳокамасида билдирди.

«Нотижорий ташкилотлар ҳақидаги қонун лойиҳасида прокурор органлари назорат функцияларини амалга ошира олади деб айтилган қисмига эътиборни қаратгим келади. Прокуратуранинг нодавлат ташкилотларни назорат қилиш учун ваколатлари йўқ», — деди у. Мурзаев Конституция бўйича прокуратура давлат бюджетидан молияланган ёки давлат улуши бор, маҳаллий органларни, ташкилотларни ва юридик шахсларнигина назорат қила олишини қўшимча қилди. У қонун лойиҳасини муҳокама қилиш вақтида прокуратура ўз тавсияларини беришини таъкидлади.

Нотижорий ташкилотлар ҳақида қонун лойиҳаси

Ҳукумат, экспертларнинг фикрича, мамлакатнинг қўлида мустақил ОАВга қарши қурол бўлиб берувчи қонун лойиҳаларини илгари суришда давом этмоқда.   Экспертлар президентнинг администрациясининг ташаббуси бўлган «Нотижорий ва нодавлат ташкилотлар ҳақидаги» янги қонун лойиҳасидан хавотирланишмоқда.

Ҳужжатга кўра, нотижорий ва нодавлат ташкилотлар Адлия вазирлигида мажбурий турда рўйхатдан ўтиши керак, ташкилотларнинг фаолияти эса тўлиғи билан Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги тарафидан назорат қилинади. Ҳукуматнинг фикрича, янги қонун лойиҳаси «мамлакатнинг қонуний манфаатларини нодавлат ташкилотларнинг уставга кўра бўлмаган ва ноқонуний фаолиятидан ҳимоя учун мустаҳкам ҳуқуқий базани тузиб  [...] мамлакатда фуқаровий жамиятнинг ривожланишига янги сифат юклайди».

Аммо ҳуқуқшунослар бу қонун лойиҳасини жуда хавфли, фуқаролик жамиятнинг овозини ўчиришга, ундан ташқари, нодавлат ташкилотлар билан курашишга йўналтирилган деб ҳисоблашади. Улар ҳужжат Конституцияга, халқаро стандартларга ҳамда Қирғизистоннинг мажбуриятларига қарши келади деб таъкидлашади. «Бир дунё Қирғизистон» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ва «Дунёни ўзгартирган одамлар!» ҳамфикрлилик тармоғи ҳукуматга мурожаат қилиб,  «Нотижорий ва нодавлат ташкилотлар ҳақидаги» қонунинг лойиҳасини чақиртириб олишга ундашди.

2022-йилнинг май ойида матбуот эркинлигини ҳимоя қилувчи «Чегарасиз мухбирлар» («Репортеры без границ») ташкилоти «матбуот эркинлиги» бўйича дунё бўйича ҳар йиллик рейтингини эълон қилган. Қирғизистон бу рейтингда 180 давлатнинг ичидан 72 ўринни эгаллаган.  Баёнотда давлат 2021-йили 79-ўринда бўлгани ёзилган. Айни вақтда, ташкилотдан [рейтингни тузишда] усуллар ўзгарганини ва «2021-йил билан 2022-йилдаги позицияларни солиштиришда эҳтиёт бўлиш кераклигини» таъкидлашган.