Султанбаев: Қирғизистонда сўз эркинлигининг ҳаддан ошмаган даражасини сақлаймиз

304

Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев «ҳукумат Қирғизистондаги сўз эркинлигини ҳаддан ошмаган даражада сақлашга ҳаракат қилишини» ваъда қилди. Бу ҳақда у 15-ноябрда ОАВ ҳақидаги қонунни муҳокама қилиш учун уюштирилган давра суҳбатида билдирди.

«Қирғизистонда сўз эркинлиги мавжуд ва у мавжудликда давом этаверади. Ҳатто, бунинг учун тарихий асослар бор деб айтиш мумкин. Ота-боболаримиз қадимдан муҳим қарорларни қабул қилишда жамиятдаги демократиянинг институти қатори муҳим ўрин тутган қурултойларда буни очиқ муҳокама қилгани баримизга маълум. Сўз эркинлиги ва плюрализм қонимизда бор. Буни ҳеч ким биздан тортиб олмайди», — деди у.

Шу билан бирга Султанбаев рақамли технологияларнинг кенг ривожланган даврида «масъулият» тушунчаси долзарб бўлаётганини эслатиб ўтди.

«Оддий аҳоли холис ва тўғри маълумотни олиши жуда муҳим. Бу вазиятда анъанавий журналистиканинг вакилларига алоҳида ўрин ва жавобгарлик юкланади. Ўз фикрини эркин билдириш ҳуқуқи — алоҳида вазифа ва масъулият эканини барчамиз биламиз», — деб таъкидлади у.

Султанбаев президентнинг администрацияси илгари сурган ОАВ ҳақидаги қонун «бундан 30 йил аввал қабул қилинган, маънавий жиҳатдан эскирган ОАВлар ҳақидаги қонунни алмаштиришгагина йўналтирилган» деб ишонтирди.

Сўз эркинлигига бўлган босим

Қирғиз ҳукумати 26-октябрда «Азаттык»нинг сайтини икки ойга тўсиб қўйган.

Ҳукумат медиада 14-17-сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжал ҳақида чиққан материални «миллий манфаатларга қарши келади» деб айблаб, блоклашга шу асос бўлганини билдирган.

«Азаттык»нинг ўзидан Маданият вазирлиги айтаётган материални ўрганиб чиқишганини ва унда стандартларнинг бузилгани аниқланмаганини билдиришган.

Қирғизистондаги ОАВ вакиллари бунга кескин турда норозилигини билдириб, охирги вақтда сўз эркинлигига ва оммавий ахборот воситаларига босим кучайганини таъкидлашган. Улар ОАВларга қарши турли митинглар ҳамда қоралаш кампаниялар уюштирилаётганини айтишиб, бунга эса тегишли органлар эътибор қаратмаётганини танқид қилишган.

31-октябрда эса «Азаттык» банкдаги ҳисоби музлатилганини билдирган. DemirBank’дан ҳисоб «Террористик фаолиятни молиялашга ва жиноий даромадни легаллаштиришга (ювишга) қарши туриш ҳақида»ги қонун асосида музлатилди деб жавоб беришган.

ОАВ ҳақидаги қонун лойиҳаси

Президент маъмуриятининг ахборот сиёсати хизмати «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун лойиҳасинининг ўзига тегишли версиясини сентябрнинг охирида жамоатчилик муҳокамасига қўйган эди.

Агар ҳужжат маъқулланса, Қирғизистонда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари қайта рўйхатдан ўтишга (ёки рўйхатдан ўтишга) бор-йўғи икки ой вақт олади. 2023-йилнинг 1 июнигача қайта рўйхатдан ўтишга (ёки қайд этилишга) улгурмаган нашрлар автоматик тарзда тугатилади.

Қонун лойиҳасининг асосли эслатмасида президент маъмурияти ОАВ ҳақидаги амалдаги қонун «маънавий жиҳатдан эскиргани», янги қонуннинг мақсади эса «бўшлиқлар»ни бартараф этиб, «ОАВни рақамли телекоммуникация тармоқларида, жумладан “интеренет” тармоқларида  тартибга солишни бошлашни» мақсади қилади дейди.

Амалдаги қонун 30 йил аввал қабул қилингани рост. Аммо, Медиа Полиcи институти экспертларининг фикрича, янги қонун лойиҳасининг пайдо бўлиши ҳозиргисининг эскирганлиги билан боғлиқ эмас. Экспертлар президент маъмурияти янги қонун ёрдами билан «ҳозирги ҳукуматга ёқмаган веб-сайтларни йўқ қилмоқчи» деб ҳисоблашади.

«Адилет» юридик клиникаси ҳам янги қонун лойиҳаси мамлакатга «ОАВнинг ишига аралашишга ва уни тартибга солишга асоссиз кенг имкониятлар беради» деган хулосага келган. Ҳуқуқшуносларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг ушбу варианти «ҳар қандай демократик жамиятнинг ажралмас қисми бўлган фикр плюрализмига қарши қатъий тақиқларни ўрнатишга»  қаратилган.

«Клооп» лойиҳани ўрганиб чиқиб,  у Россиянинг оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги «аждарҳодек» қонуни билан 95% бир хил эканига амин бўлди. Аммо айни пайтда ундан ҳам қаттиқроқ!