Бишкекда милиция Ғалаба майдонидаги оммавий муштлашув сабаб хорижликларни ҳибсга олди. Бу ҳақда пойтахт ИИБнинг матбуот хизмати хабар берди.
Барча ҳибсга олинганлар безориликда гумон қилинмоқда.
Милиция маълумотларига кўра, уларга Покистон фуқароси 11 ноябрь куни Ғалаба майдонида «номаълум шахслар жамоат тартибини бузиб, унга ва икки ҳамюртига тан жароҳати етказганликлари» ҳақида ариза билан мурожаат қилган.
Барча ҳибсга олинганлар вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Бундан ташқари, ҳодисанинг бошқа иштирокчилари ички ишлар органларига олиб келиниб, уларнинг ҳаракатларига тегишли ҳуқуқий баҳо берилади.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари, шунингдек, муштлашув иштирокчилари Қирғизистон ҳудудида аҳлоқ меъёрларини бузгани учун университетлардан ҳайдалганини маълум қилди.