Украина армияси Россия томонидан босиб олинган Херсон шаҳрини озод қилди. Украина президенти Владимир Зеленский буни «тарихий кун» деб атаб, шаҳарда қолган русларни таслим бўлишга чақирди.
«Херсон аҳолиси кутаётган эди. Ҳеч қачон Украинани тарк этишмаган. Украинага бўлган умид ҳар доим оқланади - ҳамда Украина ўзига қарашли нарсани албатта қайтариб олади», — деди Зеленский.
Украина расмийлари шаҳарни тез орада миналардан тозалаш ишлари бошланиши эслатиб, шу боис Херсонга ҳозирча ОАВ вакилли киритилмаслигини айтди. Шунингдек, Днепр орқали ўтган Антоновский кўприги портлагани ҳақида ҳам хабар берилмоқда.
Айни пайтда Россия Мудофаа вазирлиги Днепрнинг чап қирғоғига 30 мингдан ортиқ аскар ва 5 минг зирҳли техника «жўнатилганини» хабар қилди.
Украинанинг Херсон шаҳри — 24 февралдаги кенг кўламли босқин бошланганидан бери рус қўшинлари эгаллаб олишга муваффақ бўлган ягона вилоят маркази. Шаҳар саккиз ойдан кўпроқ вақт давомида қуршовда эди.
Украинанинг яна иккита минтақавий маркази - Донецк ва Луганск 2014 йили Россия Украинанинг ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар бошлаб, шарқда «Донецк Халқ Республикаси» ҳамда «Луганск Халқ Республикаси»ни ташкил этганидан бери рус қўшинларининг назоратида. Бундан ташқари, Россия 2014 йилили Қримни зўраовнлик билан ўзига қўшиб олган.
2022-йили кенг миқёсли ҳужум бошланганидан сўнг, Европа Иттифоқи, АҚШ ва уларнинг бир қатор иттифоқчилари Россиянинг иқтисодиётига зарба берган бир нечта санкциялар қабул қилган. Босқинни қўллаб-қувватламаган хорижий компаниялар ҳам Россияни тарк этишга қарор қилишган.
Ҳужум бошлангандан бери ўтган 10 ой ичида Россиянинг ҳукумати қанча ҳарбийларидан айрилгани ҳақида батафсил маълумотларни эълон қилмади. Сентябрда Россиянинг мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия армиясининг 5 937 аскарини йўқотганини расман эълон қилган. Бироқ, ҳақиқий рақамлар, бундан анча кўп бўлиши мумкин. Шу билан бирга, Украина Бош штабининг маълумотларига кўра, босқин пайтида 77 мингга яқин рус аскари ҳалок бўлган.
Сентябрь ойидаги маълумотларга кўра, босқин пайтида Украинадан 9000 га яқин аскар ҳалок бўлган.