Қирғизистон ва Ўзбекистондаги Bishkek Coffee Roasters ва Sierra қаҳвахоналарининг асосчиси Бред Бреннеман Қирғизистон фуқаролигини олди. Бу ҳақда тадбиркор Фейсбукдаги саҳифасида ёзиб чиқди.
Бреннеманнинг айтишича, 28 йил Марказий Осиё давлатларида яшаб, энди қирғиз паспортини олиб, «марказий осиёлик» бўлди.
«Марказий Осиёдаги ҳаётимнинг биринчи куни 1994 йилнинг 27-сентябрига тўғри келган. Мен Қирғизистон фуқаролигини (узоқ давом этган рўйхатдан ўтиш ва кутишлардан сўнг) 2022 йилнинг 23-сентабрида, деярли 28 йилдан сўнг олдим. «Ўзимнинг Аотеароа (Янги Зеландия) паспортимни, энди эса Қирғизистон Республикаси фуқаролигини олиб юрганимдан фахрланаман», — деб ёзди у.
Тадбиркорнинг қўшимча қилишича, у Бишкекда яшаган 12 йил давомида унинг жамоаси кўп меҳнат қилган ва улар қаҳвахоналар тармоғини ташкил қилган.
«Қирғизистонда эркинлик ва ўз орзуларига эришиш ҳуқуқи учун қаттиқ курашган, Қирғизистоннинг бошқа мамлакатлардан келиб, яшаб “бу ерни” ўз уйига айлантирганларга доимо очиқ давлат бўлишига ҳисса қўшган барча дўстларимизга ва ҳамкасбларимизга миннатдорчилик билдираман», —дея қўшимча қилди Бреннеман.
Бреннеманнинг сўзларига кўра, у Марказий Осиё давлатларида 28 йил яшаган, ҳозирда Қирғизистон паспортига эга ва «Марказий Осиё фуқароси».